ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2006 й. ПҚ-347-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2006 й.

N ПҚ-347



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йилнинг 20 мартида Тошкент шаҳрида имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йилнинг 20 мартида Тошкент шаҳрида имзоланган чегараолди ҳудудларда фуқаролик мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси радиохизматлари томонидан фойдаланиладиган 30.0-1000.0 МГц радиочастота полосасидаги радиочастота ўзлаштирувини мувофиқлаштириш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йилнинг 20 мартида Тошкент шаҳрида имзоланган фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йилнинг 20 мартида Тошкент шаҳрида имзоланган интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жабҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йилнинг 20 мартида Тошкент шаҳрида имзоланган эркин савдо тўғрисида 1997 йил 2 июнда имзоланган Битимга эркин савдо тартибидан истиснолар тўғрисидаги Протокол тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 149-модда.


























Время: 0.0050
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish