Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2006 й. ПҚ-351-сон "2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2006 й.

N ПҚ-351



2006 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажариш мақсадида:


1. Дон ҳосили ўрим-йиғимини тегишли равишда ташкил этиш ва талаб даражасида амалга ошириш, шунингдек ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси:

ғалла ўриш комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллани дастлабки қайта ишлаш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйишни жорий йилнинг 25 майигача тугаллаш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини;

тайёрлов корхоналари ва пунктларида хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлиги амалдаги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолдагина қабул қилинишини;

идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан - давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан - кўрсатилган механизация хизматлари ва ғалла ўриш комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласинлар.


3. "Ўзагромашсервис" уюшмаси ғалла ўрим-йиғим техникаси мавжуд паркининг, айниқса юксак унумли комбайнларнинг тайёрланишини таъминласин ҳамда эҳтиёт қисмларнинг зарур захирасини яратсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2006 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-тарож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

Шудгорлашга тайёрлашдан олдин тозалаш мақсадида далалардаги экин поялари ва қолдиқлари ёқиб юборилиши қатъиян тақиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари контингентини иловага биноан тақсимланишига мувофиқ вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига юборсин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича, тингловчилар ва курсантларни вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан кейин уларни олиб келиш учун транспорт воситалари зарур миқдорда ажратилишини таъминласинлар.

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:

ширкат ва фермер хўжаликлари томонидан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси ва "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тингловчилари ва курсантларини вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан кейин уларни олиб келиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида тегишли шартномалар тузилишини;

тингловчилар ҳамда курсантларни вақтинчалик яшаш жойлари, шунингдек озиқ-овқатлар, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан - ғаллачилик хўжаликлари маблағлари ҳисобига таъминласинлар.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсинлар ва лимит бўйича ажратилган дизель ёнилғиси қийматининг 30 фоизи, биржа савдолари орқали сотиб олинадиган бензин, суюлтирилган газ ва дизель ёнилғиси қийматининг 100 фоизи олдиндан тўлангандан кейин ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва "Ўздавдонинспекция" давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғалла ва уруғлик материали сифати устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.


8. Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун харид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек товар ғалладан уруғлик мақсадларида фойдаланиш қатъиян тақиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари 2007 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланиши учун шахсан жавоб берадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борсин, ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 17 майдаги

ПҚ-351-сон қарорига

ИЛОВА



2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб

олишга жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари

тингловчилари ва курсантларининг

ТАҚСИМЛАНИШИ

Вилоятлар


Таълим муассасасининг номи


Тингловчилар

ва курсантлар сони


Жиззах

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби

100

Қашқадарё

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти

150

Сирдарё

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти

100

Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси

150

Жами



500

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 172-модда.

















Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск