ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 16.06.2006 й. 128-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2006 й. 1591-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.07.2006 й.
N 1591
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
16.06.2006 й.
N 128
БУЙРУҒИ
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига
наслли молларни аукцион (кимошди савдоси)
орқали сотишни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 15 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-308-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Оллаберганов зиммасига юклансин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. Исмоилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 255-модда.