Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.1997 й. 116-сон "1996 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устуворликлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1997 й.

N 116



1996 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА 1997

ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ

УСТУВОРЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1996 йилда макроиқдисодий барқарорлаштиришни таъминлашга, молия ва пул-кредит тизимини мустаҳкамлашга, хусусийлаштириш ва мулкдорлар синфини шакллантиришга йўналтирилган иктисодий ислоҳотлар йўли изчил амалга оширилди.

Ишлаб чиқаришнинг пасайиши бартараф этилди ва иктисодий ўсиш кўзга ташланди. Ялпи ички маҳсулот 1996 йилда 1,6 фоизга кўпайди. Саноат ишлаб чиқариши ҳажми, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, ташқи савдо айланмаси, дон маҳсулотлари етиштириш, чакана товар айланмаси, пулли хизматлар кўрсатиш, пудрат қурилиш ишлари, юк ташиш ҳажмлари ўсди. Инфляция даражаси сезиларли қисқарди.

Иқтисодиётда ижобий таркибий силжишлар рўй берди. Автомобилсозлик микробиология, спирт ишлаб чиқариш, кора ва рангли металлургия, нефть-кимё саноати ва бошқа тармоқлар жадал ривожланмоқда.

Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлашриш, акциялаштириш, қимматли қоғозлар бозорини ва фонд фаолиятини ривожлантириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш бўйича мўлжалланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга аниқ мулкдорлар синфини шакллантириш жараёни суст бормоқда. Бу айниқса қишлоқ хўжалигига тегишлидир. Хўжалик юритиш услублари ва усуллари ўзгармаяпти, акциядорлар қонунчилик билан берилган ҳуқуқлардан суст фойдаланишмоқда.

Бир қатор корхоналар ва айрим тармоқларнинг молиявий аҳволи мураккаблигича қолмоқда. Корхоналарнинг ўз айланма маблағлари етишмаслиги сезилмоқда, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳажмлари кўпайди. Корхоналарнинг технологик асбоб-ускуналарини янгилаш суст амалга оширилмокда. Маркетинг тадқиқотлари, улгуржи савдо тизими қониқарсиз ташкил этилган.

Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг тадрижий ва барқарор ривожланишини таъминлаш, 1997 йилда инсон манфаатларини таъминлаш борасида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, вазирликлар ва идораларнинг, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари мулкдорлар ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, корхоналарни бошқаришда акциядорларнинг иштироки, молиявий аҳволни мустаҳкамлаш, бозорлар конъюнктурасини ўрганиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, чет эллик инвесторларни жалб этиш масалаларига зарур даражада эътибор беришмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг эътибори бозор инфраструктурасини ривожлантириш, кичик ва ўрта корхоналар, янги иш ўринлари ташкил этиш, айниқса қишлоқ жойларда, аҳолини сифатли товарлар билан таъминлаш, нақд пул эмиссияси даражасини қисқартириш ишларининг суст ташкил этилганлигига қаратилсин.


2. Қуйидагилар 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

инсон манфаатларининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун иқтисодий шарт-шароитлар ва мустаҳкам моддий-молиявий база яратиш;

мутаносиблаштирилган бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатини ўтказиш, инфляция даражасини кескин пасайтириш асосида мустаҳкам макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишни таъминлаш;

корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштиришни чуқурлаштириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, қишлоқда мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш йўли билан мулкдорлар синфини шакллантириш;

молиявий барқарорликни ва молия-кредит тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш;

инвестиция фаолиятини фаоллаштириш, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ҳисобига иқтисодиётни чуқур таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш;

экспорт имкониятларини кенгайтириш, маҳсулотларни экспорт қилиш ўсишини рағбатлантириш ва маҳсулот импортини мақбуллаштириш;

демократик ва бозор ислоҳотлари талабларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш.


3. 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тасдиқланган Дастурнинг бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни тармоқлар ва ҳудудлар шароитларига татбиқан ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги, Прокуратураси тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган карорларнинг бажарилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан назоратни кучайтирсинлар, тўловлар ва ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибини бузаётган корхоналар, ташкилотлар ва банкларнинг раҳбарларига нисбатан катъий маъмурий, шу жумладан жиноий жавобгарлик чораларини қўлласинлар.


5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгаши тузилсин. Шу йил март ойининг биринчи ўн кунлигида Кенгашнинг шахсий таркиби тасдиқлансин. Унинг таркибига манфаатдор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, Товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, "Бизнес-фонд", "Ўзинвестлойиҳа" компаниясининг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришга маблағ қўювчи халқаро ва хорижий тузилмаларнинг вакиллари киритилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шу йилнинг март ойида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришга оид инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича махсус ишчи комиссиялари тузсинлар. Ушбу комиссияларга раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзулгуржимевасабзавот", компанияси, қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг" компанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида етиштириладиган маҳсулотларни харид қилишни ташкил этишни такомиллаштириш, уларни уруғлик ва кўчатлар, минерал ўғитлар, ем-хашак, ихчам техника ва асбоб-анжомлар билан таъминлаш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов шу йилнинг март ойида Экспорт имкониятларини ривожлантиришнии рағбатлантириш республика кенгашини тузсин.

Кенгаш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини жалб этган ҳолда Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини шу йилнинг 1 майигача ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Банкротлик ва санация масалалари бўйича Хукумат комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплекслари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар ва компаниялар иштирокида илгари умумиттифоқ ихтисослашувига мансуб бўлган, шунингдек техникавий жиҳатдан истиқболсиз корхоналар рўйхатини тузсинлар ҳамда уларнинг тузилмасини ўзгартириш, ишлаб чиқаришини бошқа маҳсулотга қайта ихтисослаштириш ёки тугатиш юзасидан икки ой муддатда аниқ таклифлар киритсинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан, таълим ва маданият комплекси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, таркибида ўқув юртлари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат, жамият ва инсон фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олувчи Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини, демократик ва бозор ислоҳотлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, икки ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чикариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, экиш материаллари ва бошқа моддий ва молиявий ресурсларнинг ўсимликлар уруғлари, қишлоқ хўжалиги зоналари, вилоятлар ва туманлар бўйича табақалаштирилган нормативларини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар;

моддий-техника ва молиявий ресурслар ортиқча сарфланишига йўл қўймаган ҳолда бирламчи ҳисобга олиш тизимини такомиллаштирсинлар ва хўжаликлар харажатларнинг белгиланган нормативларига риоя этишлари устидан қаттик назорат ўрнатсинлар.

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги баҳорги экиш ишлари бошлангунга қадар юқори классли уруғлик ва экиш материаллари тайёрлаб қўйилишини таъминласинлар, бунда чигитни плёнка остига экиш учун туксизлантирилган чигит ҳозирлашга алоҳида эътибор берсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда:

Инсон манфаатларини таъминлаш борасида 1997 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг белгиланган устувор йўналишлари амалга оширилиши кенг ёритилишини таъминласинлар;

акциядорларнинг ҳуқуқлари, қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми ҳамда бозор ислоҳотларининг бошқа долзарб масалалари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини фаол олиб борсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов




















Время: 0.1338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск