Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эьлон қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 28.04.1997 й. 214-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 апрелдаги

214-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро

шартномаларини эълон қилиш

ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган давлатлараро шартномалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан қўшилишилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг "Хабарномаси"да эълон қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган ҳукуматлараро шартномалар, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларига асосан қўшилишилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўпламида эълон қилинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилиниб, Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига асосан қўшилишилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдими бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномасида эълон қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари, шундай шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг қарори бўйича идоравий нашрларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда эълон қилинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Жаҳон" ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро халқаро шартномаларининг ҳар йилги расмий тўпламларини чиқаради.


6. Ўзбекистон Республикасининг асл матнлари хорижий тилларда тузилган халқаро шартномалари давлат тилида эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.


7. Ўзбекистон Республикасииинг халқаро шартномасини имзолаш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг тақдими бўйича шу шартнома белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.


8. Ўзбекистон Республикаси номидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари номидан тузилган халқаро шартномаларнинг амал қилишини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги расмий ахборотлар ҳам юқорида баён этилган қоидаларга мувофиқ эълон қилинади.

























Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск