ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Умумий қоидалар /

Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим (Тошкент, 1993 йил 10 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида

БИТИМ*


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қуйида қисқача БМТТД деб аталувчи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурини ёрдам олувчи мамлакатларнинг ўз иқтисодий тараққиётларининг муҳим муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг ижтимоий тараққиёти ва ҳаёт даражасини кўтаришга кўмаклашиш мақсадида, миллий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва тўлдириш учун тузганлигини эътиборга олиб;

Ўзбекистон Ҳукумати БМТТДга ўз ҳалқи манфаати йўлида ёрдам учун талабнома тақдим этиш истагида эканлигини назарда тутиб;

қуйида Томонлар деб аталувчи Хукумат ва БМТТД дўстона ҳамкорлик руҳида ҳаракат қилиб, ушбу Битимни туздилар.



I модда. Битим татбиқ этиладиган соҳалар


1. Ушбу Битим БМТТД ва унинг ижрочи-муссасалари Хукуматга унинг тараққиёт лойиҳаларини бажариш ва БМТТД сармояси асосида бажариладиган лойиҳалар юзасидан бўлган асосий шартларни ўз ичига олади. Унинг қоидалари БМТТД томонидан бериладиган ҳар қандай ёрдамга, шунингдек мазкур ёрдамни тақдим этиш ва ушбу Битимга мувофиқ шу каби лойиҳалар бўйича ҳамда ижорочи-муссасаларнинг тегишли мажбуриятларини батафсилроқ белгилаш мақсадида Томонлар ишлаб чиқиши мумкин бўлган қуйида лойиҳалар бўйича ҳужжатлар деб аталувчи лойиҳалар, бошқа ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.


2. БМТТД ушбу Битимга мувофиқ Хукумат тақдим этган ва БМТТД маъқуллаган талабномага жавоб тарзидагина ёрдамни амалга оширади. Бундай ёрдам Ҳукуматга ёки у тайинлаши мумкин бўлган юридик шахсга берилади. Унинг берилиши ва олиниши БМТТД ваколатли идораларининг тегишли ва қўлланиладиган резолюциялари ва қарорлари асосида белгиланади, шунингдек БМТТДда зарур фондлар мавжудлигига боғлиқ бўлади.



II модда. Ёрдам шакллари


1. Ушбу Битим асосида Хукуматга БМТТД томонидан бериладиган ёрдам қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:


а) эксперт-маслаҳатчилар ва консультантлар, шу жумладан БМТТД ёки тегишли ижрочи-муассасалар томонидан тайинланадиган ва улар олдида масъул бўлган алоҳида ширкатлар ва ташкилотлар консультантларининг хизматларидан;

б) тезкор, бошқарув ёки маъмурий вазифаларни Хукуматнинг фуқаро хизматчилари ёки Хукумат ушбу Битимнинг I моддаси 2-бандига мувофиқ танлаши мумкин бўлган юридик шахслар сифатида бажариш учун ижрочи-муассаса тайинлайдиган техник экспертлар хизматларидан;

в) қуйида кўнгиллилар деб аталувчи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўнгиллилари хизматларидан;

г) қуйида мамлакат деб аталувчи Ўзбекистонда олиш қийин бўлган асбоб-ускуна ва ашёлардан;

д) семинарлар, кадрлар тайёрлаш дастури, кўргазмавий лойиҳалар, экспертларнинг ишчи гуруҳлари ва шунга ўхшаш тадбирларни ташкил этишдан;

е) талабалар ва аспирантларга стипендиялар бериш ёки Хукумат томонидан тайинланиб, тегишли ижрочи-муассаса тасдиқлаган номзодларнинг умумий таълим ёки касб тайёрловини олишларини таъминлайдиган шунга ўхшаш тадбирларга маблағ ажратишдан;

ж) Хукумат ва БМТТД ўзаро келишиб олиши мумкин бўлган ёрдамнинг ҳар қандай туридан.


2. Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги талабнома Хукумат томонидан БМТТД номига ушбу мамлакатдаги БМТТДнинг вакил-резиденти (у ҳақида ушбу модданинг 4а-бандида қайд этилади) орқали БМТТДнинг бундай талабномалар учун белгиланган шакл ва тартибига мувофиқ юборилади. Хукумат БМТТДга талабномани баҳолаш учун барча зарур хизматларни ва, шу жумладан келгусида сармоя қўйилиши назарда тутилган лойиҳалар бўйича фаолиятга нисбатан ўз нияти ҳақида барча тегишли маълумотларни тақдим этади.


3. БМТТД мақсадга мувофиқ деб қараладиган ташқи ёрдамдан фойдаланиб, ёрдамни бевосита Хукуматга ёки БМТТД томонидан лойиҳани рўёбга чиқаришда ҳамда ёрдамни амалга оширишда асосий жавобгарлик юклатиладиган ва шу мақсадда мустақил пудратчи мақоми бериладиган ижроси-муассаса орқали амалга оширилади. Башарти, ёрдам БМТТД томонидан бевосита Хукуматга берилса, Ушбу Битимда ижрочи-муассасага ҳар

...
Время: 0.0449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск