ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2006 й. 174-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.08.2006 й.
N 174
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА
ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ЧЕТДАН
ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КЕЛИШ ҚОИДАЛАРИГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг эҳтиёжлари учун, шунингдек уларнинг ходимлари эҳтиёжлари учун автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик олиб келиш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидаларининг II бўлими 5-бандининг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:
"Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга:
мазкур кичик банднинг биринчи хат бошида кўрсатилган ваколатхоналар учун, - бир ходимга 1 та (битта) автотранспорт воситаси;
мазкур кичик банднинг биринчи хат бошида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун, - ваколатхонанинг бир ходимига ва унинг оиласининг вояга етган аъзосига 1 тадан (биттадан) автотранспорт воситаси, бироқ бир оилага 2 тадан (иккитадан) ортиқ бўлмаган автотранспорт воситаси ҳисобидан келиб чиқиб йўл қўйилади.
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга миқдорий чеклашлар Ўзбекистон Республикасининг эришилган аҳдлашувларидан келиб чиқиб, шунингдек бараварлик шартларида ёки мурувват лойиҳалари ва техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзгартирилиши мумкин. Миқдорий чеклаш ўзгариши тўғрисидаги қарор аккредитация бўйича ваколатли органнинг биринчи раҳбари томонидан қабул қилинади, кейинчалик бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинади".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 343-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 8, 63-модда.