ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 1995 йилда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 22 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Беларусь Республикаси Ҳукумати

ўртасида 1995 йилда савдо-иқтисодий

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталадилар,

иккала Томон ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга интилиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида 1993 йил 21 январда тузилган савдо муносабатлари тўғрисидаги Битим қоидаларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ва Миллий банки ўртасида 1994 йил 5 мартда тузилган 1992-1993 йилларда қарз мажбуриятлари ва талабларини тартибга солиш тўғрисидаги Битим қоидаларини тасдиқлаб,

давлатларнинг корхоналари ва ташкилотлари ўртасидаги ишлаб чиқариш ва технологияга оид ўзаро алоқаларни сақлаб қолишга ва ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,

тенг ҳуқуқлик ва ўзаро манфаат принципларига амал қилиб,

халқаро ҳуқуқнинг умумий қабул қилинган нормаларига асосланиб,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар давлат органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар билан, иккала давлатда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига риоя қилган ҳолда, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирларини кўрадилар.

Томонлардан ҳар бири бошқа Томонга иқтисодий зиён етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тиядилар.



2-модда


Томонлар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзулгуржибиржасавдо" акционерлик уюшмаси ҳамда Беларусь Республикасининг "Белконтракт" акционерлик жамиятига мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маҳ

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск