язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қувайт/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт давлати Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисида Битим (Ал-Қувайт, 2004 йил 19 январь, 2006 йил 3 майдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида иккиёқлама

солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда

даромад ва капитал солиқларини тўлашдан

бош тортишни бартараф этиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш орқали улар ўртасида иқтисодий ҳамкорликка кўллаб-қувватлаш истагида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш доираси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.



2-модда. Татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари ёхуд маҳаллий ҳокимият идоралари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар татбиқ этилади.


2. Даромад ва капитал солиқларига, умумий даромаддан, умумий капиталдан ёки даромад ёхуд капиталнинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ва мукофотларнинг умумий миқдоридан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар киради.


3. Ушбу Битим қўлланиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:


а) Қувайтга нисбатан:

- даромаддан олинадиган корпоратив солиқ;

- Қувайтнинг акционерлик компаниялари соф фойдаларидан олинадиган, фанга кўмаклашиш бўйича Қувайт Жамғармасига (КFАS) тўланадиган солиқ;

- закот;

- миллий ишчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчиликка мувофиқ олинадиган солиқ;

(бундан кейин "Қувайт" солиғи деб аталади);


b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

- юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

- мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади).


4. Мазкур Битим у имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган моҳияти бўйича ўхшаш ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчиликларига киритилган барча мавжуд ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битим мақсадлари учун, агар матндан ўзга маъно чиқмаса:


а) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга боғлиқ равишда Ўзбекистонни ёки Қувайтни англатади;

b) "Қувайт" атамаси Қувайт Давлати ҳудудини англатади, жумладан халқаро ҳуқуққа мувофиқ аниқланган ҳудудий денгизларига тааллуқли бўлган ҳар қандай ҳудудни ёки Қувайт қонунчилиги бўйича кейинчалик Қувайт ўз суверен ҳуқуқи ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудуд каби аниқланиши мумкин бўлган ҳудудни ўз ичига олади;

с) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини англатади, жумладан Ўзбекистон Республикаси ўз суверен ҳуқуқи ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий сувлари ва осмон кенгликларини, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ерости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни ўз ичига олади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;

е) "фуқаро" атамаси:

- Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

- Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади;

f) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпорация сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;

g) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;

h) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари ёки йўл транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемалари ёки йўл транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган нуқталар ўртасида фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;

i) "солиқ" атамаси матнга боғлиқ равишда Ўзбекистон солиғи ёки Қувайт солиғини англатади:

j) "ваколатли орган" атамаси:

- Қувайтга нисбатан - Молия вазири ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

- Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳар қандай пайтда қўлланилганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, у ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Аҳдлашувчи Давлатнинг ана шу даврдаги қонунчилиги бўйича белгиланган маънога эга бўлади, ана шу Аҳдлашувчи Давлатнинг тегишли солиқ қонунчилигига биноан атаманинг ҳар қандай маъноси шу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигининг бошқа соҳаларида ушбу атама учун белгиланган маънодан кўра устун кучга эга бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси:


а) Қувайтга нисбатан: Қувайтда ўзининг яшаш жойига эга бўлган ва Қувайтнинг фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахсни ҳамда Қувайтда корпорация сифатида рўйхатдан ўтган компанияни англатади;

b) Ўзбекистонга нисбатан: Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиб туриш жойи, бошқарув жойи ёки бошқа ҳар қандай шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади.


2. 1-банд мақсадлари учун Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти қуйидаги белгиларни ўз ичига олади:


а) шу Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳукумати ва ҳар қандай

...