ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 02.12.2005 й. 106-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2005 й.

N 106-I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ЎН УЧ ЙИЛЛИГИ  МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн уч йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг такдимномасига биноан, инсонпарварлик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 10-бандига ва 93-моддасининг 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Биринчи марта содир этган жиноятлари учун қуйидаги маҳкумлар жазодан озод қилинсин:

а) аёллар;

б) жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;

в) мазкур Қарор кучга киргунга қадар 60 ёшга тўлган эркаклар;

г) жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилганидан кейин Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун қонуний асослар бўлмаган чет эл фуқаролари.


2. Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этганлар, шунингдек биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, башарти улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча огир бўлмаган жиноят содир этган бўлсалар, жазони ўташдан озод қилинсин.


3. Мазкур Қарор кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган ёки биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган маҳкумлар (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлар бундан мустасно) жазони ўташдан озод қилинсин.


4. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йилдан кўп бўлмаган, ҳукми мазкур Қарор эълон қилинган кунга қадар қонуний кучга кирган маҳкумлар (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлар бундан мустасно) жазони ўташдан озод қилинсин.


5. Ушбу Қарорнинг 1 ва 2-бандларида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган барча тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилсин.


6. Жазони ўтаётган, бироқ мазкур Қарорга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахслар жазо муддатининг ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:

а) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатта озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмига;

б) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмига.


7. Татбиқ этилмасин:

а) мазкур Қарор - ўта хавфли рецидивистларга; жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахсларга; тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир қилганлиги учун ҳукм қилинган шахсларга; шунингдек муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод бўлгач, яна қасддан жиноят содир этган шахсларга;

б) мазкур Қарорнинг 1-банди - ўта оғир жиноят содир этган шахсларга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 4 ва 5-қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно.


8. Сенатнинг ушбу Қарори амалга оширилиши юзасидан масъулият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.


9. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва уч ой мобайнида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Раиси ўринбосари                                                       Ф. Муҳитдинова



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати палаталарининг ахборотномаси, 2005 й., 12-сон, 452-модда.

























Время: 0.1738
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск