ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 04.08.2006 й. 169-сон "Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.09.2006 й. 1621-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.09.2006 й.
N 1621
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
04.08.2006 й.
N 169
БУЙРУҒИ
Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
корхоналарига топширган пахта ҳосилидан
уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва
кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 17 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги ПҚ-360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. "Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 6 ноябрдаги "Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги 223-сонли буйруғи (2005 йил 7 ноябрь, рўйхат рақами 1519 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2005 йил, 45-сон, 344-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. Исмоилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 364-модда.