ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2001 й. 194-сон "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.04.2001 й.
N 194
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Умумхалқ байрами 9 май Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек 1941-45 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 56 йиллиги муносабати билан ва уруш қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига 6000 (олти минг) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.
2. Ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Ўзбекистоп Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигb, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларининг тантанали ва байрамона вазиятда тўланишини таъминласинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Маданият ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билап биргаликда Ватанимиз эркинлиги ва шаъни ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган махсус учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказилишини ташкил этиш топширилсин.
Вазирлар маҳкамасининг Раиси И. Каримов