ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2001 й. 176-сон "Ўзбекистон юксалиш йўлида (ўн йиллик мустақил тараққиёт йўли)" фотоальбомини нашр этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.04.2001 й.
N 176
"ЎЗБЕКИСТОН ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
(ЎН ЙИЛЛИК МУСТАҚИЛ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ)"
ФОТОАЛЬБОМИНИ НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн йиллик байрамини муносиб кутиб олиш, истиқлол йилларида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда қўлга киритилган катта ютуқларни, ҳаётимизда рўй бераётган тарихий ўзгаришларни халқимиз ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ватанимизнинг бетакрор қиёфасини ва янги ҳаёт қуриш йўлида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини, юртимиз одамларининг ёрқин сиймоларини акс эттирувчи, кўпминг йиллик тарихимиз, бой маданиятимиз, серқирра санъатимиз ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбекистон юксалиш йўлида (ўн йиллик мустақил тараққиёт йўли)" номли рангли-безакли фотоальбом тайёрлансин ва нашр этилсин.
2. Мазкур фотоальбомни тайёрлаш бўйича ишчи гурухи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гурухи ўн кун муддат ичида мазкур фотоальбомнинг ҳажми, таркиби, маъно-мазмуни ифодаланган дастур ишлаб чиқсин. Фотоальбомнинг мазмун-мундарижасини белгилашда, архив ҳужжатлари, фотосуратлар ва бошқа тасвирий воситаларни танлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратсин:
- Ўзбекистоннинг ўзига хос қиёфасини, миллий тарихимиз, юксак маънавиятимиз ва бой маданиятимизни, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қодир хусусиятлари ва фазилатларини ёрқин лавҳалар орқали кўрсатиш;
- ўлкамизнинг гўзал табиатини, саховатли заминимизнинг беқиёс манзараларини акс эттириш;
- мамлакатимиз бойликлари, табиий-минерал захиралари ва иқтисодий салоҳиятини тасвирий воситалар ёрдамида намоён этиш;
- кўпмиллатли халқимиз вакилларининг ўзига хос турмуш тарзи, юртимизда қарор топган миллатлараро тотувлик ва осойишталик, диний бағрикенгликни акс эттириш;
- тарихий-маданий обидаларимиз, уларни қайта тиклаш, янги зиёратгоҳлар барпо этиш йўлидаги кенг кўламли ишларнинг халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги аҳамиятини қиёсий усулда ифодалаш;
- Ватанимиз остонаси бўлмиш пойтахтимиз Тошкент шаҳрида мустақиллик даврида бунёд этилган замонавий бинолар, равон йўллар, мустаҳкам кўприклар, янги уй-жойлар, гўзал боғ ва хиёбонларни акс эттириш.
Юқорида қайд этилган Ўзбекистоннинг тарихи, ўзига хос қиёфаси, улкан салоҳияти ҳамда ўн йиллик мустақил тараққиёт даврида янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўйилган қадамлар ва эришилган натижаларни, халқаро жамоатчилик эътироф этадиган ютуқларни бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар асосида ёритиш ишчи гурухининг асосий вазифаси экани белгилаб қўйилсин.
3. "Ўзбекистон юксалиш йўлида (ўн йиллик мустақил тараққиёт йўли)" фотоальбомини ўзбек, рус ва инглиз-тилларида нашр этиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига топширилсин.
Фотоальбомни Германия Федератив Республикасида чоп этиш назарда тутилсин.
4. Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда фотоальбомни кенг миқёсда тарғиб этиш ва реализация қилиш чора-тадбирларини белгиласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фотоальбомни тайёрлаш ва нашр этиш учун зарур маблағларни Давлат матбуот қўмитаси тақдим этган сарф-харажатлар сметаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратсин.
6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:
аэросуратга олиш учун зарур техник шарт-шароитларни ташкил этсин;
Германияда нашр этилган фотоальбом тиражини Тошкент шаҳрига олиб келишни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фотоальбом тиражини Тошкент шаҳрига олиб киришда божхопа тўловларини ундирмасдан хизмат кўрсатсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2001 йил 13 апрелдаги
176-сон қарорига
ИЛОВА
"Ўзбекистон юксалпш йўлида
(ўн йиллик мустақил тараққиёт йўли)"
фотоальбомини тайёрлаш бўйича ишчи
ГУРУҲИ
1. |
Аҳмаджон Мелибоев |
- |
Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (ишчи гуруҳи раҳбари) |
2. |
Рустам Шоабдурахмонов |
- |
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари |
3. |
Хайрулла Жўраев |
- |
Маданият ишлари вазири |
4. |
Рустам Шоғуломов |
- |
Давлат Матбуот қўмитаси раиси |
5. |
Мурод Муҳаммад Дўст |
- |
ЎзА Бош директори |
6. |
Бобур Алимов |
- |
"Шарқ" компанияси раиси |
7. |
Турсунали Қўзиев |
- |
Бадиий академия раиси |
8. |
Ҳалим Бобоев |
- |
Юридик фанлари доктори, профессор |
9. |
Баҳодир Йўлдошев |
- |
режиссёр |
10. |
Исфандиёр Латипов |
- |
"Тасвирий ойина" уюшмаси раиси |
11. |
Аброр Ғуломов |
- |
"Жаҳон" агентлиги бош директори |
12. |
Аббосхон Усмонов |
- |
"Халқ сўзи" газетаси бош муҳаррири |
13. |
Миракмал Миролимов |
- |
Олий Мажлиснинг матбуот ва таржималар бўлими мудири |
14. |
Эркин Аъзамов |
- |
"Тафаккур" журнали бош муҳаррири |
15. |
Эдуард Ртвеладзе |
- |
тарих фанлари доктори, академик |
16. |
Шуҳрат Ризаев |
- |
филология фанлари номзоди |
17. |
Абсалом Умаров |
- |
филология фанлари номзоди |
18. |
Аҳмаджон Тошхўжаев |
- |
журналист |
19. |
Шерзод Қудратхўжаев |
- |
журналист |
20. |
Раим Фарҳодий |
- |
шоир, журналист |