язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси ўртасида Консуллик Конвенцияси (Рига, 2004 йил 7 апрель, ЎзР ОМнинг 2004 йил 27 августдаги 674-II-сон Қарори билан ратификация қилинган, 2006 йил 18 февралдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Латвия Республикаси ўртасида

КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўмак беришга интилиб,

ўз фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш мақсадида консуллик муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб,

Аҳдлашувчи Томонлар қўшилган Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси қоидаларини тўлдириш ва ривожлантириш истагини изҳор қилиб,

ушбу Конвенцияда аниқ кўрсатилмаган масалалар бўйича халқаро одатий ҳуқуқлари ва иккала Аҳдлашувчи Томон қатнашчи бўлган халқаро шартномалар нормалари қўлланилишини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Конвенция мақсадларида:


а) "консуллик муассасаси" ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консуллик агентлигини англатади;


б) "консуллик округи" консуллик вазифаларини бажариш учун консуллик муассасасига бириктирилган ноҳияни англатади;


в) "консуллик муассасаси раҳбари" шу сифатда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;


г) "консуллик мансабдор шахси" шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси раҳбарини ҳам англатади;


д) "консуллик хизматчиси" консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


е) "хизмат килувчи ходим" консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


ж) "консуллик муассасаси ходимлари" консуллик муассасаси мансабдор шахслари, консуллик хизматчилари ва консуллик муассасасининг хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;


з) "консуллик хизмати ходимлари" консуллик муассасаси мансабдор шахслари, (консуллик муассасаси раҳбари бундан мустасно), шунингдек консуллик хизматчилари ва хизмат қилувчи ходимларини англатади;


и) "хусусий уй хизматчиси" консуллик муассасаси ходимининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;


к) "оила аъзоси" консуллик муассасаси ходимининг хотини (эри), 21 ёшга етмаган фарзандлари ва ота-онаси, яъни у билан бирга яшаётган ва унинг қарамоғида бўлганларни англатади;


л) "консуллик бинолари" кимнинг мулки бўлишидан қатъи назар, фақатгина консуллик муассасаси учун фойдаланадиган бинолар ёки уларнинг қисмларини, жумладан консуллик муассасаси раҳбари қароргоҳи ҳамда ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;


м) "консуллик архивлари" ўз ичига сақлаш ва сақланиши таъминланиши учун мўлжалланган барча қоғозлар, ҳужжатлар, хат-хабарлар, китоблар, фильмлар, маълумот тўплаш, сақлаш ва фойдаланиш техник воситалари, консуллик муассасасининг реестрларини, уларнинг махсус рақам ва хос рақамлари, картотекалар ва ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда англатади;


н) "юборувчи давлатнинг кемаси" юборувчи давлатда рўйхатга олинган ва унинг давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай кемани англатади, ҳарбий кемалар бундан истисно;


о) "юборувчи давлатнинг ҳаво кемаси" юборувчи давлатда рўйхатга олинган ва ушбу давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай ҳаво кемасини англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно;


п) "фуқаро" Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ва Латвия Республикаси фуқароси ва фуқароси бўлмаганни англатади.



2-модда. Консуллик муассасаларини очиш


1. Юборувчи давлатнинг консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.


2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси, консуллик округи ва консуллик мансабдор шахсларининг сони юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.


3. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи ёки консуллик мансабдор шахсларининг сони ҳар қандай ўзгаришлар юборувчи давлат томонидан фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги асосида амалга оширилиши мумкин.


4. Агар бирон бир бош консулхона ёки консулхона ўзи жойлашган аҳоли пунктидан ташқарида вице-консуллик ёки консуллик агентлиги ниятини билдирса, шунда ҳам қабул қилувчи давлатнинг рухсати керак.


5. Амал қилаётган консуллик мауссасасининг ташкилий қисми ҳисобланадиган девонхонани консуллик муассасасининг жойлашган ҳудудидан ташқарида очиш учун ҳам қабул қилувчи давлатнинг аниқ белгиланган розилиги керак.



3-модда. Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш ва

фаолиятини бошлашга рухсат бериш


1. Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлашдан олдин юборувчи давлат дипломатик ёки бошқа тегишли каналлар орқали тавсия қилинган шахсга нисбатан қабул қилувчи давлатнинг розилигини олиш керак.

Агар қабул қилувчи давлат бирон бир шахсни консуллик муассасаси раҳбари этиб тайинланишига розилик бермаса, у юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.


2. Қабул қилувчи давлатдан дастлабки розилик олингандан сўнг, юборувчи давлат дипломатик каналлар орқали қабул қилувчи давлатнинг ташқи ишлар вазирига консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш тўғрисида консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни юборади. Ушбу ҳужжатда консуллик муассасаси раҳбарининг тўла исми ва фамилияси, унинг фуқаролиги, даражаси, у консуллик вазифаларини бажарадиган консуллик округи, шунингдек консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилиши керак.


3. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси раҳбари этиб тайинланиши ҳақида консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжат олгандан сўнг унга экзекватура деб номланадиган рухсатни беради.

Экзекватура беришни рад этаётган қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.


4. Ушбу модданинг 5-бандида ва 4-моддада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, консуллик муассасаси раҳбари экзекватурани олмасдан ўз вазифаларини бажариши мумкин эмас.


5. Қабул қилувчи давлат экзекватура бергунга қадар консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажаришига рухсат бериши мумкин. Мазкур ҳолда ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланилади.


6. Консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилиши биланоқ, бу вақтинчалик бўлса ҳам, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик округининг ваколатли органларига зудлик билан хабар беради. У консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенциядан келиб чиқувчи афзалликлардан фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўради.



4-модда. Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини

вақтинча бажариш


1. Агар консуллик муассасаси раҳбари ўз вазифасини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, юборувчи давлат консуллик муассасаси раҳбарининг вазифасини вақтинчалик қабул қилувчи давлатдаги ўзини ушбу ёки бошқа консулхонасининг консуллик мансабдор шахсига ёки қабул қилувчи давлатдаги ўзининг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимига вактинча консуллик муассасаси раҳбари вазифасини бажаришни топшириши мумкин. Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси, қабул қилувчи давлатнинг ташқи ишлар вазирлигига ёки ушбу вазирлик томонидан кўрсатилган органга дипломатик ваколатхона орқали ёзма равишда хабар қилинади. Агар қабул қилувчи давлатда бундай ваколатхона мавжуд бўлмаса, хабарни консуллик муассасаси раҳбари ёки агар у буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг бошқа тегишли органи қилиши мумкин. Қоидага кўра, ушбу ҳабар олдиндан берилади.


2. Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи ушбу Конвенцияда консуллик муассасаси рахбарига бериладиган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.


3. Агар ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ, юборувчи давлат консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида қабул қилувчи давлатда юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимлари аъзоси тайинланса, бу шахс ўзининг дипломатик мақомига мувофиқ дипломатик имтиёзлар ва иммунитетларидан фойдаланишни давом эттиради.



5-модда. Консуллик хизмати ходимларини тайинлаш


1.

...