язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Литва Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2002 йил 18 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, жиноятчиликнинг, айниқса, унинг уюшган шаклдаги ривожланиш миқёси ва йўналишларидан ташвишланаётганликларини билдириб, фуқароларнинг ҳаёти, ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига, жамият ҳамда давлатнинг манфаатларига қилинган жиноий хуружлардан ишончли ҳимояга бўлган интилишдан келиб чиқиб,

жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,

жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судловни амалга ошириш соҳасида халқаро конвенциялар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорларини инобатга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1997 йил 20 февралда имзоланган Шартнома қоидаларига амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланадиган доира ва субъектлар


1. Томонлар ўз давлатларининг қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилиб, ўзларининг марказий ваколатли муассасалари орқали уларнинг ваколатлари доирасида ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ жиноячиликка қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.


2. Ушбу Битим жиноий ишларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ушлаб бериш бўйича масалаларга дахл қилмайди.


3. Ушбу Битим мақсадларида қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланадилар:


Ўзбекистон Республикасидан - Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя Қилувчи Қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги;

Литва Республикасидан - Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар

...