язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Покистон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Жумҳурияти ҳукумати ўртасида терроризмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 19 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Покистон Ислом Жумҳурияти Ҳукумати

ўртасида терроризмга қарши курашда

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Бундан буён Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Жумҳурияти Ҳукумати,

- уюшган жиноятчилик - терроризмга қарши кураш ва самарали равишда унинг олдини олишда ҳамкорликнинг муҳимлигига қатъий ишонч билдириб,

- терроризмни бартараф этиш мақсадида уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги Халқаро Конвенция ва бошқа ҳужжатларни эътиборга олиб,

- терроризмнинг барча ҳаракатлари, усуллари ва амалга оширилишини жиноят сифатида қоралаб ва уларнинг кишилар ҳаёти ва мулкига таъсиридан ташвишга тушиб,

- терроризмнинг тарқалиб кетиши хавфи ва унинг тинчлик ва халқаро ҳамкорликка зарарли таъсирини англаган ҳолда,

- террористик ҳаракат содир этган кишиларни судда тергов қилиш ва жазолашни таъминлаш учун уларни ушлаб бериш ва жазолаш бўйича самарали чоралар қўллашга қарор қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



...