язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Литва Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Битим (Тошкент, 2002 йил 18 февраль, ЎзР ВМнинг 2002 йил 24 мартдаги 92-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш

ва ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

ўзаро фойдали шарт-шароитларда ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қулай шароитларни яратишга интилиб,

инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш иккала давлатларнинг индивидуал ишчи ташаббуси ҳамда фаровонлигининг ўсишида рағбатлантиришини англаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Инвестиция" атамаси бир Аҳлашувчи Томоннинг инвестори бошқа Аҳлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ киритган мулкий бойликларининг барча кўринишларини, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни, ўз ичига олади:

а) кўчар ва кўчмас мулклар, шунингдек ипотека бўйича талабнома, ҳибсга олинган мулкка бўлган ҳуқуқ, гаров каби бошқа ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар ва шу сингари ўзга ҳуқуқлар;

б) акциялар, бадаллар, облигациялар, қарз мажбуриятлари ва корхонадаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари;

в) иқтисодий бойликлар яратиш учун сарфланган пул маблағларига тааллуқли талабнома ҳуқуқлари ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай фаолият учун талабнома ҳуқуқлари;

г) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқи, саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (патентлар, саноат намуналари ва моделлари, маҳсулот белгилари, маҳсулот номлари каби) саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ноу-хау ва ишбилармон обрў-эътибор;

д) иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун қонун ёки шартнома бериладиган ҳар қандай ҳуқуқ, шу жумладан, табиий ресурсларни излаш, қазиш ва фойдаланиш учун концессиялар.

Киритилган инвестицияланган ёки қайта инвестицияланган мулкий бойликлар шаклининг инвестицияларни қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай

...