язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Австрия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2001 йил 2 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати ўртасида

хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашишга интилиб,

халқаро жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликнинг икки давлат учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб,

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, икки давлатнинг хавфсизлиги ва бошқа муҳим манфаатларига таҳдид солаётган халқаро жиноятчиликнинг бошқа кўринишларининг тарқалишидан ташвишланаётганликларини изҳор қилиб,

уюшган халқаро жиноятчиликка қарши курашда қўшма фаолиятни мувофиқлаштиришни истаб ва БМТ Бош Ассамблеясининг уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик тўғрисида 1990 йил 14 декабрдаги 45/123-сон Резолюцияси, шунингдек гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йил 30 мартдаги Умумий Конвенцияси, Баённома орқали 1972 йил 25 мартда унга киритилган ўзгартишлар, психотроп моддалар тўғрисида 1971 йил 21 февралдаги Конвенция ҳамда БМТнинг гиёҳвандлик

...