ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2006 й. 227-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.11.2006 й.
N 227
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил
этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 3 ноябрдаги
227-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 5-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом II бўлимининг тўртинчи хатбошидаги "ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбоши "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 101-модда): 2-банди "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин;
илованинг 1-банди "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 443-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 82-модда.