язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Исроил/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил давлати ҳукумати ўртасида ўзаро маданий марказларни таъсис қилиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида Протокол (1998 йил 15 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати

ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида

ўзаро маданий марказларни таъсис қилиш

ва уларнинг фаолияти тўғрисида

ПРОТОКОЛ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, (бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар), иккала давлат ва халқлар ўртасида ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш истагига амал қилиб,

маданият, фан, таълим ва спорт соҳаларидаги қизғин ҳамкорликка ҳисса қўшишга ва шу тариқа уларнинг бир-бирларини англашларига интилиб,

халқлар орасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишга йўналтирилган интилишни давом эттириш заруратини эътироф этиб,

Ўзбекистон ва Исроил халқлари орасида бир-бирларининг маданий қадриятлари билан танишишга бўлган ўзаро қизиқишни ҳисобга олиб,

иккала мамлакат ўртасида маданият, таълим ва фан соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Қуддус шаҳрида 1997 йил 7 апрелда имзоланган Битимга асосланиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Томонлар Ўзбекистон Республикасида ва Исроил Давлатида ўзбек ва Исроил маданий марказлари (бундан кейин "Марказ" деб аталади)ни таъсис қилиш ҳамда эътироф этишга рози.

Томонлар Ўзбекистон ва Исроил шаҳарларида Марказларнинг бўлимлари ва/ёки шўъбаларини очишлари ва бошқаришлари мумкин.

Ушбу Протокол маaсадлари учун "Марказ" атамаси ўзбек Маркази ва Исроил Маркази ҳамда уларнинг бўлимлари ва/ёки шўъбаларини англатади.



2-модда


Томонлардан ҳар бири Марказларни жойлаштириш ўрнини аниқлаш ва бино қуриш учун иккинчи Томонга кўмаклашади ва у билан ҳамкорлик қилади.



3-модда


Марказларнинг мақсади Ўзбекистон билан Исроил орасида маданият, фан, таълим, спорт, технология, робита (жумладан аудио-визуал робиталар) соҳасида алоқаларни, олий таълим

...