язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Миср Араб Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш тўғрисида Битим (2001 йил 19 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона ишларида ҳамкорлик ва

ўзаро кўмаклашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, икки давлат ўртасида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш зарурлигини эътиборга олиб, божхона қоидаларининг бузилишини назорат қилиш ҳамда унга қарши курашда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро кўмаклашишга интилиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимда қўлланадиган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

- "божхона қонунлари" - икки мамлакатда божхона органлари томонидан қўлланилаётган ёки қўлланадиган божхона қонунлари ва қоидалар;

- "божхона органлари" - Ўзбекистон Республикасида  Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси; Миср Араб Республикасида  Миср Араб Республикаси Божхона маъмурияти;

- "божхона ҳуқуқбузарлиги" - божхона қонунларини бузиш ёки бузишга уриниш;

- "назорат учун етказиб бериш" - Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органларининг рухсати ва назорати билан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва бошқа

...