язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Руминия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим (1996 йил 6 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Руминия Ҳукумати ўртасида тузилган

ҳаво қатнови тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати, бундан буён матнда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг (ҳужжатнинг матни фақат рус тилидаги берилган) аъзолари бўлгани ҳолда, юқорида кўрсатиб ўтилган Конвенцияга қўшимча равишда ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва ундан тўла фойдаланиш мақсадида Битим тузиш истагида, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битим мақсадлари йўлида:

а) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва тузатиш ва Иловалар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эга эканлигини эътиборга олиб, ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай Иловани ҳамда Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишларни ўз ичига олади;

b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Миллий авиакомпанияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари"ни Руминияга нисбатан эса Транспорт Вазирлигини ёки ҳар қандай ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

c) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;

d) "Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди" ва "Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари" атамалари Ўзбекистон ва Руминияга нисбатан ишлатилганда, уларнинг ҳудуди ва фуқароларини англатади; "ҳудуд" атамаси Ўзбекистон ва Руминияга нисбатан ишлатилганда, мазкур атамага Чикаго Конвенциясининг 2-моддасида (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) белгиланган мазмунни англатади;

e) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари уларга Конвенциянинг 96-моддасида тегишли равишда белгиланган маъноларни англатади;

f) "ҳажм" атамаси ҳаво кемасига нисбатан ишлатилганда, мазкур ҳаво кемасининг йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмида унинг юк кўтариш қобилиятини англатади;

g) "ҳажм" атамаси келишилган ҳаво қатновига нисбатан ишлатилганда, фойдаланилаётган ҳаво кемасининг йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмида унинг юк кўтариш қобилиятини берилган давр мобайнидаги парвозлар такрорийлигига кўпайтмасини англатади;

h) "йўловчиларни ташиш" атамаси йўловчилар, юк ва почта ташувини биргаликда ёки алоҳида қилиб амалга оширилган ташувини англатади;

i) "тариф" атамаси халқаро йўналишдаги йўловчилар, йўловчилар юки ва юк ташиш учун тўланадиган қийматни ва ўша қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатиб, у ўз ичига вакиллик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган воситачилик ҳақини олади, бироқ почтани ташиш учун тўланадиган хизмат ҳақи ва қоидалари бундан мустаснодир;

j) "белгиланган йўналишлар" атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари мунтазам халқаро ҳаво қатновини амалга ошириши мумкин бўлган, ушбу Битим Иловасида белгиланган йўналишларни англатади;

k) "келишилган қатновлар" атамаси ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларда ўрнатиладиган ёки ўрнатилиши лозим бўлган халқаро ҳаво қатновини англатади;

l) "мазкур Битим" атамаси унга киритилган Иловани ва мазкур Битимнинг 19-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай тузатишларни ўз ичига олади.


2. Мазкур Битим моддаларига берилган сарлавҳалар изоҳот ва қулайлик мақсадида бўлиб, мазкур Битимнинг мақсади ёки унда ихтиёр қилинган мазмунни аниқлаш, чеклаш ёки белгилаб бериш дегани эмасдир.



2-модда. Ташиш ҳуқуқларининг берилиши


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш ва парвозларни амалга ошириши учун ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради.


2. Мазкур Битимнинг қоидаларига мувофиқ равишда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш даврида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

(а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқи;

(b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида нотижорий мақсадларда

...