язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Покистон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик принциплари тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1992 йил 27 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Покистон Ислом Республикаси ўртасида

давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик

принциплари тўғрисида

ШАРТНОМА


Қуйида "Олий Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси, сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга, Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қатъий аҳд қилиб, ҳар бир давлатнинг мустақил ривожланиш йўлини танлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиб ва ўзининг давлатлараро муносабатларини суверен тенглик, ички ишларига аралашмаслик, зўрлик ёки иқтисодий тазйиқ методларини қўлланишдан воз кечиш, баҳсли масалаларни муросага келтирувчи воситалар билан тартибга солиш принциплари, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган бошқа принциплари ва нормалари асосида ривожлантириш истагини билдириб, ўзининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги

...