язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қирғизистон Республикаси/ Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг Тошкент Баёноти (2001 йил 28 декабрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон

Республикаси, Тожикистон Республикаси

билан Ўзбекистон Республикаси

давлат раҳбарларининг

ТОШКЕНТ БАЁНОТИ


Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбарлари минтақавий ривожланиш ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммоларини муҳокама этиб, Марказий Осиё халқларининг анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, тарихий ҳамда маданий умумийлигига асосланиб, юзага келган сиёсий мулоқот тажрибаси ва минтақавий ҳамкорликнинг эришилган даражасидан келиб чиқиб, минтақадаги барқарорликни ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш учун Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикасининг ўзаро манфаатли муносабатларининг муҳимлигини белгилаб, минтақада ва унинг атрофида жўшқин ўзгараётган аҳволни эътиборга олиб, халқаро терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, гиёҳвандликнинг авж олиши, минтақавий ҳамда халқаро хавфсизлик учун чегаралараро уюшган жиноятчиликдан келиб

...