язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Португалия/ Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (2001 йил 11 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Португалия Республикаси ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришни истаб,

бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тенглик ва ўзаро манфаат асосида амалга оширилган инвестициялари учун қулай шарт-шароитларни яратиш ва қўллаб қувватлашга интилиб,

ушбу Битим асосида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш иш ташаббусларини рағбатлантиришни эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Инвестициялар" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари тарафидан иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ инвестиция қилинган исталган турдаги мулкий бойликларини, шу жумладан, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади:


а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек уларга нисбатан бўлган ҳар қандай ҳуқуқ;

b) акциялар, пайлар, облигациялар ёки компаниялар мулкидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари ва/ёки тегишли фаолиятдан олинадиган иқтисодий фойда;

c) пул маблағлари ва иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай хизматлар;

d) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар: муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, фойдали моделлар, саноат лойиҳалари, савдо маркалари, савдо номлари, технологиялар, "ноу-хау" ва "гуд-вил";

e) қонун асосида, контракт бўйича ёки ваколатли ҳокимият идораларининг қарорига биноан бериладиган ҳуқуқлар, шу жумладан, табиий ресурсларни тадқиқот қилиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланиш учун бериладиган ҳар қандай ҳуқуқлар.


Бойликлар киритиш шаклидаги ҳеч қандай ўзгариш улар инвестиция қилинган инвестиция сифатидаги тусига, агар ушбу тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидалари асосида амалга оширилган бўлса, таъсир кўрсатмайди.


2. "Даромадлар" атамаси юқорида қайд этилган даврда инвестицияларни амалга ошириш натижасида олинган маблағларни, хусусан, даромадлар, фоизлар, дивидендлар, роялти ёки

...