язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Италия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Битим (Тошкент, 1997 йил 17 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш

ва ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун, хусусан бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари борасида қулай шароитлар яратишни истаб, ва

халқаро битимларга асосланувчи бундай инвестицияларни таклиф этилаётган тарзда рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш ҳар икки давлат равнақи учун имкон туғдирувчи тижорат корхоналарини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестициялар" атамаси, бир Аҳдлашувчи Томоннинг жисмоний ёки юридик шахси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, унинг қонунлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ равишда, мазкур Битим кучга киргунга қадар ёки у кучга киргандан сўнг инвестицияларни амалга оширган бўлса, ҳар қандай кўринишда инвестицияланган мулкчиликни англатади ва хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:


а) мол-мулк ва кўчмас мулк, шунингдек гаровлар, чегириб қолиш ҳуқуқлари ва ипотекалар сингари ҳар қандай мулкий ва мулкка эгалик билан боғлиқ бўлган бошқа ҳуқуқлар;

б) акциялар, қарз мажбуриятлари, сармоя киритиш ёки компания сармоясидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакли ҳамда ҳар қандай бошқа кредит мажбуриятлари, шу жумладан, давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари;

в) пул талабномалари ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан, шунингдек реинвестиция қилинган фойда ва сармояларнинг ўсишидан келган даромадлар билан боғлиқ бўлган мажбуриятларни бажариш талабномалари;

г) муаллифлик ҳуқуқлари, тижорат савдо маркалари, патентлар, саноат намуналари ҳамда интеллектуал ва саноат мулкига бўлган бошқа ҳуқуқлар, "ноу-хау", савдо сирлари, фирмавий номлар ва "гуд-вил" ҳуқуқлари;

д) қонунга кўра ёхуд контрактга, иқтисодий фаолият тўғрисидаги амалдаги қоидаларга мувофиқ берилган ҳар қандай лицензия ва концессияларга биноан бериладиган ҳар қандай иқтисодий ҳуқуқлар, шу жумладан, табиий ресурсларни излаш, қазиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқлари;

е) дастлабки инвестициялар ҳажмининг ҳар

...