язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Афғонистон/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Ўтиш давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш органларининг ўзаро ҳамжиҳатлик ва мувофиқлаштириш процедуралари тўғрисида Битим (Тошкент, 2004 йил 17 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Афғонистон Ислом Ўтиш Давлати Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш

органларининг ўзаро ҳамжиҳатлик ва

мувофиқлаштириш процедуралари тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Ўтиш Давлати Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Ўтиш Давлати давлат чегараси орқали халқаро парвозларни хавфсиз бажаришни таъминлаш зарурлигини эътироф этиб,

Томонлар ўртасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш соҳасида ўзаро манфаатли муносабатларга кўмаклашишга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битимнинг мақсадлари


Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Ўтиш Давлатининг бошқарувни беришнинг келишилган пунктларида ҳаво ҳаракати бошқарувини беришда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш (ҲҲХК) органлари ўртасида ҳаво ҳаракатини мувофиқлаштириш процедураларини ташкил этиш тартибини белгилайди.



2-модда. Амал қилиш соҳаси


Ушбу Битимда ифодаланган процедуралар Ўзбекистон Республикасида, Афғонистон Ислом Ўтиш Давлатида қўлланиладиган Халқаро фуқаро авиацияси (ИКАО) ҳужжатларининг қоидаларига мувофиқ келади ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш туманларининг чегарасини кесиб ўтувчи барча ҳаво кемалари (ҲК)га нисбатан қўлланилади.



3-модда. Бошқарув процедуралари


Ушбу Битимнинг процедуралари Асбоблар бўйича парвоз қоидалари (АП

...