язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Рига, 1995 йил 6 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) аъзолари бўлгани ҳолда, икки мамлакат ўртасида ва улардан ташқарида ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

а) "Конвенция" - 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар учун қай даражада кучга эга эканлигига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;

b) "авиация маъмурлари" Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекциясини ва Латвия Республикасига нисбатан  Алоқа вазирлигини ёки ҳар икки ҳолда ушбу ташкилотлар томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни; (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 1999 йил 10 февралдаги 058/1805-сонли Нота 1-бандига асосан таҳрирда сўзлар бекор қилинди);

c) "тайинланган авиакомпания" - ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиакомпанияни;

d) "ҳудуд" давлатга нисбатан - ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва улар устидаги самовий ҳудудни;

e) "тариф" - вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитларни;

f) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакомпания" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 96-моддасида тегишли равишда уқтириб ўтилган мазмунларни англатади.


2. Ушбу Битимга киритилган Иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда "келишилган қатновлар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади).


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакомпанияси белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш чоғида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади:

а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;

b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидаги манзилларда нотижорий мақсадларда қўниш;

с) Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудлари оралиғида қатнаётган йўловчилар, почта ва юкни олиш ва (ёки) тушириш мақсадида ушбу Битимнинг Иловасида келтирилган иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда қўниш;

d) учинчи мамлакатларнинг манзилларига бораётган ёки манзилларидан келаётган йўловчилар, юк ва почтани олиш ва (ёки) тушириш мақсадида ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидаги манзилларда қўниш. Бундай ҳуқуқ Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан берилади.


3. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакомпаниясига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемаси ичига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилгача

...