ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Буюк Британия ва Шимолий Ирландия /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида тузилган Битим (Лондон, 1993 йил 24 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида

ҳаво қатнови тўғрисида тузилган

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати

1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) томонлари бўлгани ҳолда;

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида уқтирилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида;

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:


a) "Чикаго Конвенцияси" атамаси 1944 йнлнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:

- 94-Модданинг (а)-бандига мувофиқ кучга кирган ва иккала Аҳдлашувчи Томонлар эътироф этган ҳар қандай тузатишни;

- Конвенциянинг 90-Моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай Илова ва унга киритилган тузатишни, бундай тузатиш ва Илова иккала Аҳдлашувчи Томонга ҳар қандай вақтда қайси даражада кучга эгалигига боғлиқ;

b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиациясининг Бош Директорини ва Бирлашган Қиролликка нисбатан Транспорт Вазирини, 7-модда мақсадларига кўра Фуқаро Авиацияси Маъмуриятини ёки ҳар иккала томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ёки шунга ўхшаш вазифани амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

c) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонани англатади;

d) "ҳудуд" атамаси Давлатга нисбатан Чикаго Конвенциясининг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган маънони англатади;

e) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона", "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясннинг 96-моддасида тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;

f) "ушбу Битим" атамаси ўз ичига Иловани ва ушбу Битимга ёки Иловага киритилган тузатишларни ўз ичига олади.



2-модда. Чикаго Конвенциясининг қўлланилиши


Ушбу Битимнинг қоидалари халқаро ҳаво қатновида қайси даражада қўлланилишига қараб Чикаго Конвенциясининг қоидаларига бўйсунади.



3-модда. Ҳуқуқлар бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга халқаро ҳаво қатновидан фойдаланиш чоғида унга тегишли бўлган қуйидаги ҳуқуқларни беради:


a) унинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;

b) унинг ҳудудида тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш.


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битим давомида кўрсатилган, ушбу Битим Иловасига алоҳида киритилган бўлимда келтирилган йўналишларда халқаро ҳаво қатновидан фойдаланиш мақсадларида ҳуқуқлар беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён "белгиланган йўналишлар" ва "шартлашилган йўллар" деб аталади. Белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўлларда парвозларни амалга ошириш давомида ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу Битимнинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқларга қўшимча равишда ушбу Битим йўналишлар жадвалида келтирилган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда тайёрага

...
Время: 0.0357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск