язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Франция/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Битим (Париж, 1993 йил 27 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида

сармояларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати, қуйида Аҳдлашувчи Томонлар деб аталиб,

икки давлат ўртасидага иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагида француз сармояларига Ўзбекистонда ва ўзбек сармояларига Францияда қулай имконият яратиб бериш,

сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш икки мамлакат иқтисодий тараққиёти манфаатида, технология ва капитал алмашувини рағбатлантиришда кўмаклашувига комил ишонч билан,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида:


1. "Сармоя" атамаси мулкнинг барча турларини, шу жумладан, эгалик ҳуқуқи ва барча туркумдаги манфаатларни, шунингдек истисно тариқасида эмас, хусусан қуйидагиларни англатади:

а) кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк ҳамда барча бошқа ҳуқуқлар, яъни гаровга қўйиш, қарзни узмагунча мулкни ушлаб туриш ҳуқуқи, бегона мулкдан фойдаланиш ва ундан даромад олиш ҳуқуқи, гаров ва шунга ўхшаш бошқа ҳуқуқлар;

б) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида жойлашган ҳуқуқий шахсларнинг фаолиятида иштирок этишнинг ҳиссадорлик, акция, акциялардан олинадиган даромад, бошқа бевосита, шунингдек ҳатто энг оз миқдорда бўлса ҳам, билвосита шакллари;

в) облигация ёки пулга бўлган мулкий ҳуқуқ, заминида иқтисодий манфаат ётган барча қонуний

...