язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Финляндия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида сармоя қўйишни амалга ошириш ва уни ўзаро ҳимоялаш тўғрисида Битим (Тошкент, 1992 йил 1 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида

сармоя қўйишни амалга ошириш ва уни

ўзаро ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида Ўзбекистон Республикаси билан Финляндия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришга кўмаклашишга интилиб,

иккала Аҳдлашувчи Томон ҳудудида сармоя маблағлари миқдори ўсиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш истагида,

сармоя қўйиш ва уни ўзаро ҳимоялашга кўмаклашиш иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ишида амалий ташаббусни орттириб боришни эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битимда:


а) "Сармоя қўйиш" атамаси иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган қийматга эга барча мулк турларини билдириб, хусусан, ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади, бироқ бунда истисно жоиз:

1) кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк ҳамда кўчмас мулк кафолати ва кафолатлар каби бошқа мулкий ҳуқуқлар;

2) компанияларга қўйилган омонатлар, акциялар ва ҳуқуқий шахслар мулкида иштирок этишнинг бошқа шакллари;

3) пул маблағларига бўлган ҳуқуқлар қарзни талаб қилиш ҳуқуқлари ёки иқтисодий қийматга эга тўловларга бўлган ҳуқуқлар;

4) саноат, тижорат ва ақлий мулкчиликка бўлган ҳуқуқлар, жумладан турли муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, мол белгилари, хизмат кўрсатиш соҳасининг номлари, фирма номлари ва саноат намуналари, тижорат сирлари, технологик жараёнлар, "НОУ-ХАУ" ва "ГУДВИЛЛ" билан боғлиқ ҳуқуқлар;

5) тижорий фаолият ва

...