язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Венгрия/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисида Битим (Будапешт, 2002 йил 28 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида

йўловчилар ва юкларни автомобилда

халқаро ташиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати (бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар), давлатлар ўртасида халқаро автомобиль қатнови соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигига амал қилиб, иккала давлат ўртасида автомобиль қатновини амалга оширишни, шунингдек ўз давлатларининг ҳудудлари орқали транзит ташишни енгиллаштиришга интилиб, ушбу масалаларни ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва ўзаро манфаат руҳида ҳал қилишни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I ҚИСМ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ ВА

АТАМАЛАР ТУШУНЧАСИ


1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим орқали Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия Республикаси ўртасида, уларнинг ҳудудлари орқали транзит билан халқаро йўловчи ва юк ташишларни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари томонидан бажариладиган учинчи давлатларга ёки улардан қилинадиган ташишларни тартибга соладилар.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирок этган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



2-модда


Ушбу Битим мақсадларида "Ташувчи" атамаси:

- Ўзбекистон Республикасида ёки Венгрия Республикасида асосий жойлашган ўрнига эга бўлган, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган давлатда амалда бўлган миллий қонунчиликка мувофиқ тўлов эвазига ёки ўз ҳисобидан халқаро йўловчилар ёки юк ташишларни бажаришга ваколатли бўлган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек Венгрия Республикаси учун - юридик шахс бўлмаган иқтисодий жамиятни англатади.

"Автотранспорт воситаси" атамаси йўловчиларни ташишда:

- техник талабларига кўра ҳайдовчи ўрнини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 9 дан ортиқ ўриндиққа эга бўлган, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган механик куч билан ишлайдиган ҳар қандай автобус ёки йўл автотранспорт воситаси, шунингдек шахсий юкини ташиш учун тиркамани;

юк ташишда:

- юклар ташиш учун мўлжалланган механик куч билан ишлайдиган ҳар қандай автотранспорт воситасини ёки автопоезднинг шатаги Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг

...