Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2006 й. 265-сон "Испания Қироллиги билан ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2006 й.

N 265


ИСПАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Испания Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар давомида эришилган аҳдлашувларнинг кенг кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг бажарилиши тўғрисида Ташқи ишлар вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши аппаратига ҳар чоракда ахборот тақдим этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 23 декабрдаги

265-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги

ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш

бўйича яқин истиқболга мўлжалланган

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Мақсади


Тадбирлар


Муддатлари


Бажарувчилар


I. СИЁСИЙ СОҲА

1.1.

Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш

1.1.1. Испания Қироллигида (Мадрид шаҳри) Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини очиш.

2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги


1.1.2. Испания Ташқи ишлар вазири М.Моратиноснинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.3. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш.


2007 йил II ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

1.2.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш

1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Испания Парламенти ўртасида парламент делегациялари айирбошлашни ташкил этиш.


2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича)

II. ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИ

2.1.

Халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш

2.1.1. Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида Испания Ички ишлар, Адлия вазирликлари ва бошқа тегишли ташкилотлари масъул ходимларининг Ўзбекистонга ташрифларини амалга ошириш.

2007-2008 йиллар

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик модддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


III. ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИ

3.1.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш

3.1.1. Кимё, автомобиль саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, туризм, шунингдек консалтинг хизматлари кўрсатиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилиш учун Миллий бизнес уюшмаси, Каталония "ПИМЕК" кичик ва ўрта бизнес уюшмаси ҳамда Барселона Савдо-саноат палатаси кўмагида Испания ишбилармон доиралари делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2007 йил I ярим йиллиги

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

3.1.2. Испаниянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига қуйидаги йўналишлар бўйича жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

тўқимачилик ва чарм саноати;

фармацевтика ва пардоз-андоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;

халқ истеъмоли товарлари ва шу кабиларни ишлаб чиқариш.


2007-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

3.1.3. Испания фирмалари, компаниялари, молия муассасалари ва инвестиция жамғармаларини Ўзбекистон давлат мулкини хусусийлаштиришга жалб этиш.


2007-2008 йиллар

Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

3.1.4. Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан аэропортлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари қуриш, таълим ва солиқни сақлаш соҳаларида Испания билан ҳамкорлик қилиш лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2007 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон транспорт ва транспорт

коммуникациялари уюшмаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" компаниялари,

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси


3.1.5. "Ўзстандарт" агентлиги ва Испаниянинг тегишли миллий органи ўртасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш масаласини ишлаб чиқиш


2007-2008 йиллар

"Ўзстандарт" агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

IV. МАДАНИЙ- ГУМАНИТАР СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК

4.1.

Маданият, таълим, фан ва техника, қардошлик алоқалари ва туризм масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

4.1.1. Испания Ташқи ишлар вазирлигининг "Casa Asia" Осиё мамлакатлари билан маданий алоқалар бўйича институти билан биргаликда Амир Темур давлати ва Кастилия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 600 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказиш.


2007 йил

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

4.1.2. Самарқанд билан қардошлик алоқалари ўрнатиш ҳамда иккала шаҳарлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳужжатларни имзолаш мақсадида Ўзбекистонга Барселона мэрияси делегацияси ташрифини ташкил этиш.


2007 йил II ярим йиллиги

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси

4.1.3. Иккала мамалакатларнинг ўқув юртлари ва тадқиқот институтлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш

2007-2008 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси







































Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск