Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2007 й. 11-сон "Республика аҳолисини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қадоқланган сифатли чой билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2007 й.

N 11




РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ

МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

ҚАДОҚЛАНГАН СИФАТЛИ ЧОЙ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси хорижий инвестор - "All Americas International Inc." (АҚШ) корпорацияси томонидан сотиб олингандан кейин 2 йил мобaйнида 5,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди ва 2007 йилнинг биринчи чорагида яна 1,4 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялаш кутилмоқда. 5,7 минг тонна юқори сифатли, рақобатга бардошли қадоқланган чой ишлаб чиқарилди. Корхонада 400 иш ўринлари қайта тикланди. Қадоқланган чой ишлаб чиқариш йиллик қувватларини 15 минг тоннагача етказиш ва иш ўринлари сонини 800 тадан ошириш бўйича бизнес-режа ишлаб чиқилди.

Қадоқланган чой ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш, "Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси" хорижий корхонасининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, шунингдек ички бозорда қадоқланган чой ишлаб чиқарувчилар ўртасида тенг рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда республикага четдан келтирилаётган товарлар ва хом ашё нархларининг сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 12 январдаги 15-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ "Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси" хорижий корхонасига берилган божхона ва солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2009 йил 1 майгача узайтирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (Носиров) жаҳон биржаларида вужудга келган нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, товарнинг келиб чиқиш мамлакатини ҳисобга олган ҳолда импорт чой хом ашёси божхона қийматининг энг кам чегарасини белгиласин, лекин у ҳар тонна учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳар ҳафтада Давлат божхона қўмитасини, кейинчалик республикага четдан келтирилаётган товарлар ва хом ашёни божхонада расмийлаштиришда реал нархларни аниқлашда божхона органлари томонидан фойдаланиш учун товарлар ва хом ашёга жаҳон нархлари конъюнктураси тўғрисидаги ахборотлар билан келишилган рўйхатга мувофиқ таъминласин.

4. Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 22 мартда 1459 тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасига юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чой хом ашёси келтириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг бажарилишини бир ой муддатда танқидий ўргансинлар.

Натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев























Время: 0.1139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск