ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.1992 й. 95-сон "Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
03.03.1992 й.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БИРЖАЛАР
ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида биржа фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1991 йил 27 декабрдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Биржалар Кенгаши зиммасига республикада биржалар фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳамда биржаларни ихтисослаштириш, шунингдек янги биржалар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги масалаларини келишиб олиш вазифаси юклатилсин.
Биржалар Кенгаши бир ой муддат ичида Кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржаларни давлат томонидан рўйхатга олишнинг илова қилинаётган Тартиби тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча биржалар, ўзининг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, биржаларни Ягона давлат рўйхатига киритиш учун 1992 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат томонидан рўйхатга олинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биржаларни рўйхатга олиш графигини ўн кун муддат ичида тасдиқласин ҳамда уни биржаларга ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказсин.
Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган муддат ичида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган биржаларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва уларнинг даромади республика бюджетига ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биржалар томонидан ўз уставларига, уларнинг вазифалари ва фаолияти мақсадларига мувофиқлиги қисмига қандай риоя қилинаётганлигини мунтазам равишда назорат қилишни амалга оширсин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг
биринчи ўринбосари И. Жўрабеков
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 3-сон, 5-модда;
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда