ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.1992 й. 477-сон "Сочи, Кисловодск, Ессентуки ва Ялта шаҳарларидаги республика санаторийлари негизида "Ўзбекистон" акционерлик жамиятини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.1992 й.

N 477



СОЧИ, КИСЛОВОДСК, ЕССЕНТУКИ ВА ЯЛТА

ШАҲАРЛАРИДАГИ РЕСПУБЛИКА САНАТОРИЙЛАРИ

НЕГИЗИДА "ЎЗБЕКИСТОН" АКЦИОНЕРЛИК

ЖАМИЯТИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Республикадан ташқарида жойлашган санаторийларни саломатликни тиклашнинг замонавий марказларига айлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган тартибда Тиббиёт-санитария бирлашмасига Сочи, Кисловодск, Ессентуки ва Ялта шаҳарларида жойлашган санаторийларни акциялаштиришга ва уларнинг негизида "Ўзбекистон" акционерлик жамияти тузишга рухсат этилсин.


2. Куйидагилар акционерлик жамиятининг таъсисчилари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси;

Тиббиёт-санитария бирлашмаси;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси;

"Ўзбекнефтгаз" давлат концерни;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;

Ўзбекистон акционерлик инновация банки;

Ўрта Осиё темир йўл бошкармаси;

Ўзбекистон металлургия заводи (Бекобод ш.);

Самарқанд "БИО-ВТИ" бирлашмаси;

"Байналмилал" акционерлик бирлашмаси;

"Кубсервис" деҳқончилик саноати концерни кўп тармоқли бошқармаси, Сочи шаҳри;

"Дон" кўп тармоқли ишлаб чиқариш бирлашмаси, Донецк шаҳри.


3. Давлат мулки қўмитаси (ўртоқ Ғофуров)га Тиббиёт-санитария бирлашмаси (ўртоқ Маликов) билан биргаликда уч ой муддат ичида республика санаторийларини акциялаштириш топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги мулк фонди давлатга тегишли акцияларнинг эгаси этиб белгилансин, у Тиббиёт-санитария бирлашмасига:

давлатга тегишли улушларга мувофиқ акционерлик жамияти фаолиятида иштирок этиш;

дивидендлар олиш ва уларни моддий-техникавий базани ва сервис хизмати кўрсатишни ривожлантириш ҳамда яхшилашга йўналтириш;

Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Ўзбекистон" акционерлик жамиятининг акцияларини сотиб олиш учун квоталар"нинг миқдорларини аниқлаш ҳуқуқини беради.


4. Санатория-курорт хизмати кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида "Ўзбекистон" акционерлик жамиятига белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият юритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев)га ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси (ўртоқ Гатаулин)га "Ўзбекистон" акционерлик жамияти даромадларига солинадиган солиқ ставкаларини камайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ўртоқ Азимов) акционерлик жамиятига кирувчи санаторийларнинг моддий негизларини ва инфраструктураларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида "Ўзбекистон" акционерлик жамиятини сўмлар ва ЭАВларда имтиёзли кредит бериш масалаларини кўриб чиқсин.


7. Тиббиёт-санитария бирлашмаси (ўртоқ Маликов)га Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарорига қўшимча равишда Сочи, Кисловодск, Ессентуки ва Ялта шаҳарларидаги санаторийларнинг бир маромда ишлашларини таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон" акционерлик жамияти томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг, савдо-технология ва тиббиёт ускуналарининг, қурилиш материалларининг олиб чиқилиши учун рухсатнома (лицензия)лар бериш ҳуқуқи берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий масалалар, фан ва таълим мажмуига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Муталов


















Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск