Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.1992 й. 499-сон "Аҳоли буюртмалари бўйича бажариладиган тузатиш қуриш ишлари учун эркин шартномавий нархларни жорий қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.1992 й.

N 499



АҲОЛИ БУЮРТМАЛАРИ БЎЙИЧА

БАЖАРИЛАДИГАН ТУЗАТИШ ҚУРИШ

ИШЛАРИ УЧУН ЭРКИН ШАРТНОМАВИЙ

НАРХЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига уй-жойларни тузатиш ва қуриш бўйича хизмат кўрсатишда ишлатиладиган қурилиш материалларининг бирмунча қимматлашганлиги ва маиший хизмат корхоналарининг зарар кўрмасдан ишлаши учун шароитлар яратиш зарурияти муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нархларни либераллаштириш чоралари тўғрисида" 1992 йил 9 январдаги 4-сон Қарорини қисман ўзгартирган ҳолда 3-иловадаги тарифларнинг чекланган миқдорлари белгиланган хизматлар рўйхатидан аҳоли буюртмаси бўйича тузатиш-қурилиш ишлари чиқариб ташлансин.


2. "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни тузатиш ва қуришда бажариладиган хизматларга шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эркин нархлар (тарифлар)ни жорий қилиш ва улар бўйича хизматларнинг таннархига 30 фоиз миқдорида чекланган рентабеллик белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                                      И. Жўрабеков
















Время: 0.1841
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш