Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.1992 й. 518-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси ("Ўздавжамғарма") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.1992 й.

N 518



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ МУЛКИ

ЖАМҒАРМАСИ ("ЎЗДАВЖАМFАРМА")

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат мулки жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 7 сентябрдаги 471-сон Фармонга мувофиқ ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида республиканинг мулкий ҳуқуқлари ва давлат манфаатларини таъминлаш, давлат мулки объектларини қайта ўзгартиришдан тушадиган маблағларни сафарбар қилиш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси давлат бошқарув органи ҳисобланади.

"Ўздавжамғарма"нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат бошқарув органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, республика фуқаролари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


2. Белгилансинки, давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар, давлат корхоналари ва ташкилотларини ижарага олганлик учун тўланадиган ҳақлар, янгидан таъсис этиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қайта ташкил этилган акциядорлар жамиятларининг акцияларини сотишдан тушган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан махсус очиладиган счётда жамланади, ҳамда:

Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи қарзларини тўлашга;

республика халқ хўжалигини таркибий қайта қуришни маблағ билан таъминлашга;

Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тенглаштиришни маблағ билан таъминлашга;

қонун билан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Белгилаб қўйилсинки, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи тасарруф этиш, бошқариш функцияларини амалга ошириш, шунингдек, давлат мулки объектларини танлов бўйича ва аукционда хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлган фаолият харажатларини қоплаш учун давлат мулкининг сотувчиси сифатида иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳисоб-китоб счётига йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тўлаш, уларни тақсимлаш, улардан фойдаланиш, ҳисобга олиш ва тушган маблағларни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тизими ходимларининг чекланган сони, унинг ҳудудий бошқармалари ҳам шу жумлага киради, 301 нафардан иборат қилиб, шу жумладан, марказий аппарат ходимлари сони - 55 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳисобга олинмаган ҳолда) белгилансин.


4. Белгилаб кўйилсинки, "Ўздавжамғарма"га Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари - "Ўздавжамғарма" раиси бошчилик қилади.

"Ўздавжамғарма"га раиснинг икки нафар ўринбосарига ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳайъати томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат бошқарувга эга бўлишга рухсат берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулки жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармасига ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига бўйсунадилар.

"Ўздавжамғарма" нинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳокимлар ва "Ўздавжамғарма" раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки жамғармаси аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларини сақлаш учун давлат бошқаруви органларига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин ҳамда иккита енгил автомобилни сақлаш учун лимит ажратсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат мулки жамғармасининг марказий аппаратини Мустақиллик майдонидаги 20 қаватли маъмурий бинога жойлаштирсин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари "Ўздавжамғарма"нинг ҳудудий бошқармаларини жойлаштириш учун зарур бинолар ва алоқа воситалари ажратилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

4-банднинг ўн тўртинчи хат боши, 5-банднинг саккизинчи хат боши ва 6-банд ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

4-банднинг тўққизинчи хат бошидаги "давлат мулки ҳисобланган акциялар эгаси функциясини амалга оширади", "давлат акцияларини сотишни амалга оширади" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банднинг ўн бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Ўзбекистон Республикасининг мухтор вакили, давлатлараро акционерлик жамиятларининг муассиси сифатида иш кўради";

5-банднинг тўққизинчи хат бошидаги "акция эгаси Қўмита ҳисобланган акциялар бўйича олинган дивидендларнинг бир қисмини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тайёргарлик ишларини ташкил этиш учун ҳамда комиссион йиғим миқдорида" сўзлари ўрнига "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушувчи маблағларнинг 5 фоизи" сўзлари ёзилсин ва сўнгра матн бўйича.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 февралдаги 57-сон қарори 1-бандининг 8-хат бошидаги "давлат мулкида мавжуд бўлган акцияларнинг эгаси функциясини амалга оширади", "давлат акцияларини сотишни амалга оширади" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик эса - йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 ноябрдаги

518-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат мулки жамғармаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раис

Раис ўринбосари


Давлат мулкини ижарага олиш бошқармаси

Моддий ишлаб чиқаришда давлат мулкини ижарага олиш бўлими

Ноишлаб чиқариш соҳасида давлат мулкини ижарага олиш бўлими


Акционерлик жамиятларида, иттифоқлар ва ширкатларда

Давлат мулки жамғармаси бошқармаси

Давлат мулкидан фойдаланишни методологик ва ҳуқуқий таъминлаш бўлими

Таҳлил ва қимматбаҳо қоғозлар бозори конъюнктураси бўлими

Қимматбаҳо қоғозлар билан аъмоллар ўтказиш ва дивидендлардан фойдаланиш бўлими (казначейлик)


Раис ўринбосари - давлат мулкининг ҳудудий жамғармалари

бошқармалари билан алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи

Жамғарма маблағлари тушумларини ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими

Экспертлар, маслаҳатчилар ва консультантлар бўлими

Республика мулки жамғармаси бўлими

Муниципал мулк жамғармаси бўлими


Ишлар бошқармаси

Молия-хўжалик бўлими

Юрисконсульт

Кадрлар шуъбаси ва биринчи бўлим

Матбуот хизмати ва реклама шуъбаси

Таҳририят-нашриёт шўъбаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 ноябрдаги

518-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат мулки жамғармасининг ҳудудий бошқармалари

ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Бухгалтерия

Хўжалик мудири

Юрисконсульт

Кадрлар ва махсус ишлар бўйича инспектор

Машинкада ёзувчи котиб


Бошлиқ ўринбосари

Акциялаштириш ва қимматбаҳо қоғозлар бўлими

Даромадларни жамлаш бўлими

Давлат мулкини баҳолаш гуруҳи


Ходимлар сони:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё,

Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона,

Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида - 18 нафардан


2. Жиззах, Сирдарё вилоятларида - 15 нафардан


Жами: 246 нафар



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 11, 31-модда.
























Время: 0.1255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск