ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Автоёнилғи қуйиш шохобчалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2007 й. 30-сон "Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.02.2007 й.
N 30
АВТОМОБИЛЛАРНИ ГАЗ
БИЛАН ТЎЛДИРИШ КОМПРЕССОР
СТАНЦИЯЛАРИ ВА АВТОМОБИЛЛАРГА
ГАЗ ҚУЙИШ СТАНЦИЯЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА АВТОТРАНСПОРТ
ВОСИТАЛАРИНИ СУЮЛТИРИЛГАН ВА СИҚИЛГАН
ГАЗГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТКАЗИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мустақиллик йилларида республикада ички бозорни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилди. Нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш таъминланмоқда, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Автотранспорт воситаларининг бир қисмини суюлтирилган ва сиқилган газга ўтказиш комплекс чора-тадбирлари амалга оширилди ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кенг тармоқли инфратузилма ташкил этилди.
Иқтисодиётнинг ўсиши ва унга боғлиқ равишда автотранспорт воситалари сонининг кўпайиши автомобиль ёнилғисига, шу жумладан суюлтирилган ва сиқилган газга бўлган эҳтиёж ўсишига олиб келмоқда. Айни вақтда, суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланиш ҳажмини тегишли равишда кўпайтириш, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларини ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш бўйича аниқ стратегия белгиланмаган.
Автотранспорт воситаларини экологик тоза ёнилғи турлари билан ўз вақтида таъминлаш, автомобиль бензинини улар билан алмаштириш, республиканинг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ушбу мақсадларда инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларини халқаро ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйлаб мақбул жойлаштиришнинг лойиҳа схемаларини киритсинлар.
6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси "Ўздавнефтгазинспекция", Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 3, 3а, 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ прогноз параметрлар бажарилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сиқилган ва суюлтирилган газдан фойдаланиш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситалари конструкциясининг лойиҳа ҳужжатларига ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 64-модда.