Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1993 й. 305-сон "Ўзбекистон Республикасида ёдгорликлар ва ҳайкалларни лойиҳалаштириш ҳамда ўрнатишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1993 й.

N 305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЁДГОРЛИКЛАР ВА ҲАЙКАЛЛАРНИ

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ҲАМДА

ЎРНАТИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Республика ҳудудида ёдгорликлар ва ҳайкаллар қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳал эти шва тартибга солиш мақсадида, меҳнат жамоалари, ташкилотлар ва айрим фуқарорларнинг кўп сонли мурожаатларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида буюк шахслар шарафига (вафотидан сўнг) ўрнатиладиган ёдгорликлар ва ҳайкаллар танлов асосида лойиҳалаштирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлар киритган таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билангина ўрнатилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёдгорликлар ва ҳайкалларни лойиҳалаштириш ҳамда ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, барҳаёт кишиларнинг номини абадийлаштириш ва уларга ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими ҳамда Ҳудудий-ташкилий бўлими зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов

















Время: 0.2318
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish