язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки марта солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция (Рига, 1998 йил 3 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия

Республикаси Ҳукумати ўртасида икки марта

солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад

ва капитал солиқларини тўлашдан бош

тортишни бартараф қилиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, икки марта солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар номидан ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва капитал солиқларига жами даромаддан, жами капиталдан ёки даромад, ёхуд капиталнинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ёки кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, шунингдек капитал қийматининг ошишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, хусусан, қуйидагилардир:

а) Латвияга нисбатан:

- корхоналар даромадларидан олинадиган солиқ (uznemumu ienakuma nodoklis);

- жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи (iedzivotaju ienakuma nodoklis);

- мол-мулк солиғи (ipasuma nodoklis);

(бундан кейин "Латвия солиғи" деб аталади);

b) Ўзбекистонга нисбатан:

- корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадларидан олинадиган солиқ;

- даромад солиғи;

- мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади).


4. Ушбу Конвенция Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга айнан ёки қисман ўхшаш ва уларга қўшимча тарзда ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) Латвия атамаси Латвия Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Латвия Республикаси ҳудудини ва Латвия Республикасининг ҳудудий сувларига қўшилиб кетган, Латвия қонунлари ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Латвия денгиз туби ва унинг ерости ҳамда улардаги табиий ресурсларга нисбатан ўз ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай зонани англатади;

b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси, улар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини, шу жумладан, ерости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган, ҳудудий сувларини ва осмон кенгликларини ўз ичига олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини англатади;

с) "Бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга қараб Ўзбекистонни ёки Латвияни билдиради;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;

е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ва солиқ солиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани англатади;

g) "Халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси:

- Латвияда - Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.

- Ўзбекистонда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакилини;

i) "миллий шахс" атамаси:

- Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

- Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади.


2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар томонидан ҳар қандай вақтда қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга шу вақтга келиб шу Давлат қонунларига мувофиқ эга бўлган маънони англатади. Шу Давлатда қўлланиладиган солиқ қонунчилиги бўйича ҳар қандай маъно шу Давлатнинг бошқа қонунларига мувофиқ шу атамага берилган маънодан устун бўлади.




4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий истиқомат жойи, корпоратив орган сифатида ташкил топган жойи ва ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек ушбу Давлатни ва маҳаллий ҳокимият органини ўз ичига олади. Бироқ атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан ёки капиталдан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:

а) у тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари энг чуқур бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти

...