ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2007 й. ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2007 й.

N ПҚ-594



ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ва услубиёти бошқармаси ҳамда маҳаллий молия органларининг ғазначилик бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ғазначилик зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:

Давлат бюджетинининг касса ижроси, жумладан, тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;

тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазначилик ҳисоб рақамида бўлган Давлат бюджети маблағларини бошқариш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари бюджетларининг маблағлари ҳисобидан товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш;

бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш;

Ғазначиликнинг, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига тўлаш учун қабул қилинган, Давлат харидлари ягона ахборот порталида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича ахборот базасини ташкил этиш ва мунтазам янгилаб бориш;

бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг шартномалар тузиши доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) учун шаклланаётган нархлар мониторинги бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш;

харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчиларнинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;

Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги гуманитар ёрдамнинг тўлиқ ҳамда тизимли ҳисобини юритиш;

давлат харидлари жараёни устидан мониторинг олиб бориш;

хўжалик субъектларини ноинсоф етказиб берувчилар реестрига киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари (кредитлари)ни қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютасидаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ҳамда бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш.

3. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмаси 1-4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига, зарур ҳолларда, Ғазначиликнинг марказий аппарати ва унинг бўлинмалари тузилмасига Ғазначилик ходимларининг чекланган умумий сони ва молия органлари бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномасига асосан лавозимга тайинланади ва озод этилади;

Ғазначилик ходимларига молия органлари ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи шартлари татбиқ этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ўн кун муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ҳафта муддатда - молия органлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизими фаолият юритиши шароитларида ишлашга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;

икки ҳафта муддатда - Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур бинолар, компьютерлар, ташкилий техника ва бошқа анжомлар билан таъминлаш, шунингдек уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;

икки ой муддатда - Давлат бюджети ғазна ижроси тизимининг жорий этилиши муносабати билан муайян вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни молиявий таъминлаш хусусиятига қараб бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш ва 25 фоизгача қисқартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг қарз маблағларини жалб этган ҳолда Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисоб рақамига жамлаш ва ундан харажатлар тўловини амалга ошириш имконини берувчи Давлат бюджети ғазна ижросининг ягона интеграциялашган ахборот тизимини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини қабул қилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки,

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради;

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига тузиладиган шартномаларида, қоидага кўра, 15 фоиз миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ташкилотлар номидан ва уларнинг топшириғига кўра Ғазначилик томонидан тўловларни амалга оширишда хизмат кўрсатувчи банкларга воситачилик ҳақларини ҳисоб-китобнинг аккредитив шаклидан фойдаланган ҳолда тўлаш уларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлигининг таклифлари бўйича бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда белгиланган тартибда республиканинг барча шаҳар ва туманларини қамраб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимининг маълумотлар тармоғини ташкил этиш учун ер усти рақамли алоқа каналларини бериш чораларини кўрсин.


8. Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасини бажариш функциялари Ғазначиликка берилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бюджет маблағлари олувчиларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган банк ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш чораларини кўриш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Тошкент шаҳар, Истиқлол кўчаси, 29-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий меъёрий ҳужжатларнинг мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 82-модда.















































Время: 0.1493
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск