ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2007 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 05.04.2007 й. ЎРҚ-83-сон "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.11.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.04.2007 й.

N ЎРҚ-83



"ИПОТЕКА ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 22 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги 736-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 96-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Қонуннинг қоидалари, агар "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотека билан боғлиқ муносабатларга нисбатан қўлланилади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 10-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан алмаштирилсин:

"Гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади";

3) 22-модданинг:

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

4) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин".

5) 37 - 41-моддалар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 83-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради";

2) 269-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар гаровга олувчига топширилмайди";

3) 279-модданинг иккинчи қисми "рад этиш мумкин" деган сўзлардан кейин "қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 280-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 13-модданинг иккинчи қисмидаги "туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) техник инвентаризация кадастр бюросида амалга оширилиб, ушбу бюро" деган сўзлар "кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда амалга оширилиб, ушбу орган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 17-моддадаги "туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) техник инвентаризация кадастр бюросида" деган сўзлар "кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 6 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 132-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 4-сон, 156-модда










































Время: 0.1290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск