Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1993 й. 409-сон "Савдо иқтисодий муносабатларнинг самарадорлигини янада ошириш ва республика вазирликлари, идоралари ва корхоналарининг собиқ СССР субъектлари бўлган мамлакатлар билан ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.1993 й.

N 409


САВДО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА

РЕСПУБЛИКА ВАЗИРЛИКЛАРИ, ИДОРАЛАРИ

ВА КОРХОНАЛАРИНИНГ СОБИҚ СССР

СУБЪЕКТЛАРИ БЎЛГАН МАМЛАКАТЛАР

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Собиқ СССР субъектлари бўлган мамлакатлар билан ўзаро фойдалилик асосида савдо-иқтисодий муносабатларни таъминлаш давлатлараро ҳисоб-китоблар тартибини такомиллаштириш ва республиканинг иқтисодий мустақиллигига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмасининг республика вазирликлари ва идоралари билан келишилган республикамизга етказиб бериладиган ва моддий техника ресурслари ва маҳсулотлар 5ажмларини, уларнинг қисман қисқаришини ва 1-иловага мувофиқ 1994 йилнинг 1 январигача балансларнинг бажарилишини таъминлашни назарда тутган ҳолда аниқлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмасига, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига ва бошқа концерн ва уюшмаларга Ўзбекистон Республикасида ва Россия Федерациясининг йирик саноат-иқтисодий минтақаларида маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан операцияларни клиринг ҳисоб-китоблар асосида амалга оширувчи хўжалик ҳисобидаги фирмалар, савдо уйлари, воситачилик ташкилотлари ташкил этишга рухсат этилсин.


3. Марказий банкка ҳисоб-китобларни бошқа давлатларнинг марказий банкларидаги корреспондентлик счётлари орқали ўтказишни таъминлаш тавсия этилсин. Бунда республиканинг давлат эҳтиёжлари учун ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар бўйича ўзаро маҳсулотлар етказиб беришни тартибга солишга оид "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш назарда тутилсин.

Шу мақсадда:

15 кун муддатда собиқ СССР субъектлари бўлган давлатлар марказий банклари билан ушбу давлатларда республикамизнинг ваколатли тижорат банкларининг корреспондентлик счётларини очиш тўғрисидаги масалани ҳал этсин;

10 кун муддатда собиқ СССР субъектлари бўлган давлатлар билан маҳсулотларни бир-бирларига етказиб бериш бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари:

15 кун муддатда вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмаларда корхоналар билан савдо-иқтисодий битимлар ўзгаришини ҳисобга олиб хўжалик шартномаларини қайта тузиш ишларини шахсан жавобгарлик билан ташкил этсинлар;

бир ой муддатда маҳсулотлар келтиришни янада қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқсинлар.

Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар, "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раҳбарларига Ўзбекистон ҳудудида республикамизга келтириш бўйича қисқартириладиган номенклатурадаги ресурсларнинг қўшимча ҳажмларини қидириб топиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилиши учун шахсан жавобгарлик юклатилсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари 2 ҳафта муддатда кўрсатилган муаммони ҳал этишни назарда тутган ҳолда ишлаб турган корхоналарни қайта қуриш ва қурилиши ниҳоясига етказилмаган объектларни қуриб ишга туширишни таъминлаш учун зарур ресурслар, имтиёзли кредитлар ва маблағлар ажратиш тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритсинлар.


5. "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корхоналарнинг раҳбарлари 2-иловага мувофиқ моддий техника ресурслари ва маҳсулотлар етказиб бериш бўйича давлатлараро юитимлар жорий йилнинг охиригача сўзсиз бажарилишини таъминласинар.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2 ой муддатда ҳукуматлараро битимларни ва республикамиз эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 1994 йил учун маҳсулотларни келтириш ва олиб чиқиш балансини тайёрласинлар, бунда Ўзбекистонга келтиришни қисқартиришни таъминлаш зарур бўлган моддий техника ресурслари  ва маҳсулотларнинг назорат қилинадиган турлари балансига алоҳида эътибор берсинлар.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси билан биргаликда ҳукуматлараро савдо-иқтисодий шартномалар бўйича мол етказиб бериш ва тўловларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилишни ва таҳлил этишни таъминласин. Ушбу масала бўйича ахборот зарур таклифлар билан ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб турилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарори 12-бандининг биринчи хат боши ва 16-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 декабрдаги 593-сон қарори 3-бандининг бекор қилинган учинчи хат боши қисми) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир А.М.Муталовга юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                               И. Каримов









Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск