язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қирғизистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 3 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва

Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ўртасида

ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ*


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига асосланиб,

давлатларнинг суверенитети ва мустақиллиги, прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг фойдали принципларидан келиб чиқиб,

фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлаш заруриятига таяниб,

миллий хавфсизликка, конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга қаратилган жиноий тажовузларга барҳам бериш, уларнинг олдини олиш, аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш, халқаро терроризм, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига ва жиноятларнинг бошқа хавфли турларига қарши курашишга доир масалаларда тезкор ҳамкорлик қилиш ҳамда касбий алоқаларни кенгайтириш мақсадида,

Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги 1996 йил 24 декабрь кунги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1999 йил 9 июль кунги Жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1999 йил 9 июль кунги Наркотик воситалар,

...