ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1994 й. 300-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ВАЗИРЛИКЛАР,
ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАРИНИНГ
УМУМИЙ-МАЖБУРИЙ ТУСДАГИ НОРМАТИВ
ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ
ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА" 1993 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 294-СОН
ТЎҒРИСИДА
Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси учун йиғим тўланиши бюджетдан қўшимча маблағ ажратилишига олиб келишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарори қуйидаги таҳрирдаги 3-банд билан тўлдирилсин.
"3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилинадилар".
Қарорнинг илгариги 3-банди 4-банд деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов