Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1994 й. 315-сон "Истеъмол бозорини тўлдириш, пул муомаласини мустаҳкамлаш ва республиканинг экспорт имкониятини кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1994 й.

N 315



ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ТЎЛДИРИШ,

ПУЛ МУОМАЛАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА

РЕСПУБЛИКАНИНГ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТИНИ

КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Пул муомаласини барқарорлаштириш, истеъмол бозорини тўлдириш, экспорт самарадорлигини ошириш ва шу асосда Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси харид қобилиятининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

республика истеъмол бозорини истеъмол товарлари билан тўлдириш дастури 1-иловага* мувофиқ;

пул кредит сиёсатини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси экспортининг самарадорлигини ошириш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 1994 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмларини қўшимча равишда кўпайтириш бўйича вазирликлар, идоралар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналарнинг таклифлари 4-иловага мувофиқ қабул қилинсин.


3. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги биргаликда хорижий фирмалар билан тузиладиган шартномалар бўйича тўлов муддатини ўн икки ойга суриб, консигнация (воситачилик) асосида 105 млн. АҚШ доллари миқдорида республикага озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун маблағларнинг манбаларини излаб топсин.

Молия вазирлиги ва "Ўзулгуржибиржасавдо" "Ўзбексавдо" уюшмасига республика ташқарисидан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳукуматлараро битимлар бўйича клиринг счётларига тушадиган маблағлар ҳисобидан Россия Федерациясининг 50 млрд рублини (ҳар ойда 10 млрд рублдан) ажратиб берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари меъёрланган маҳсулот сотиш борасида ўрнатилган тартиб ҳамда чакана савдо билан шуғулланувчи барча юридик шахслардан солиқ ундириб олиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тушиши юзасидан белгиланган топшириқлар сўзсиз бажарилишини таъминласин. Солиқларни тўлаш қоидаларини бузганлик ёки уни тўлашдан бўйин товлаганликнинг ҳар бир факти бўйича материаллар (прокуратура органларига топширилсин).

Республика бош прокурорига келиб тушган материаллар ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини таъминлаш, тизим ходимларининг бу борадаги шахсий жавобгарлигини ошириш таклиф этилсин.


6. Солиқ органлари ходимларининг ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджетга солиқлар тушишига оид мажбуриятларнинг бажарилишига бевосита боғлиқ қилиб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда юқорида кўрсатилган тоифадаги ходимларга сарфланадиган харажатларни пул билан таъминлаш тартибини белгиласинлар, солиқларнинг кўзда тутилган тушумлари бажарилмаган тақдирда уларни қисқартиришни назарда тутсинлар.


7. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан ва кимга бўйсунишидан қатъи назар, ҳар бир корхона, ташкилот ҳамда муасса:

асосий фаолият бўйича операцияларни амалга ошириш учун фақат битта хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб-китоб (жорий) ва бюджет счётини очиши мумкин;

республика ҳудудидаги банкларда валюта счётларини очиш чоғида корхона бир ҳафта муддатда тегишли солиқ идораларига у ҳақда ахборот бериши шарт.

Солиқ органлари томонидан солиқ органини хабардор қилмасдан ҳисоб-китоб (жорий, валюта, ссуда, депозит ва бошқа) счётлари очиш ҳолатлари аниқланган тақдирда корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган молиявий ва маъмурий жазо чоралари қўлланилади.


8. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг чет эл банкларида белгиланган тартибда рухсат этилмаган хорижий валюта тушумини сақлашлари валюта тушумини яшириш деб ҳисоблансин.

Валюта тушумларини чет эл банкларида яшириш фактлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси яширилган валюта маблағларининг жами миқдорини олиб қўйиш ҳамда хорижий валюта билан, хорижий валюта етишмаганда эса - фойдани яшириш факти аниқланган кундаги Марказий банк курси бўйича миллий валюта билан худди шунча миқдордаги маблағни жарима тариқасида республика бюджетига ўтказиш кўринишида молиявий жазо чораси қўлласин.


9. Давлат мулки объектларини сотиб олиш чоғида хусусийлаштириладиган мулкнинг сотиб олинадиган улушидан камида 30 фоизини дастлабки бадал тарзида тўлаш шарти билан тўлов муддатини узайтириш бир йилгача чеклансин.


10. Республиканинг устувор соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалда ошираётган ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий кредитлардан самарали фойдаланиш бўйича 5-иловага мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин. Идоралараро комиссия зиммасига:

бир ҳафта муддатда комиссия тўғрисидаги Низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

харажатлар қопланишини юксак даражада таъминлайдиган ҳамда республиканинг экспорт имкониятини кенгайтиришга ва истеъмол бозорини тўлдиришга қаратилган биринчи галдаги инвестиция лойиҳалари рўйхатини бир ой муддатда аниқлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш вазифаси топширилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 февралдаги 88-сон қарорининг фермерлар, кичик корхоналар, кооперативлар нақд пулга кичик ҳажмли техника, минерал ўғит ва уруғлик сотиб олишлари учун уларга кредитлар бериш ҳақидаги 11-бандининг амал қилиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклансин. Ушбу қарорнинг қандай амалга оширилаётганлиги йилнинг ҳар чорагида республика Ҳукумати мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



































Время: 0.2136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск