Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.1994 й. 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида сармояларга кўмаклашиш хизматини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.1994 й.

N 345



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА САРМОЯЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб этишнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТнинг саноат ривожланиши бўйича Ташкилоти (ЮНИДО) билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий инвестицияларни жалб этиш учун зарур бўлган инфраструктурани шакллантириш бўйича БМТ/ЮНИДО билан биргаликдаги техникавий ёрдам лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сармояларга кўмаклашиш хизмати (СКХ) ташкил этилсин.


2. СКХ тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, СКХ ишини маблағ билан таъминлаш, офис учун жойни ижарага олиш ҳаракатларидан ташқари, биринчи уч йилда БМТ ривожлантириш Дастури маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. СКХга қуйидаги манзилдаги бинодан офис учун 5 та хона берилсин: Тошкент шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчаси, 42-уй.


5. Молия вазирлиги уч йил мобайнида республика бюджетидан СКХ офисини сақлаш учун зарур маблағ ажратилишини назарда тутсин.


6. Алоқа вазирлиги СКХ офиси учун учта шаҳар телефон номери ва ҳукумат АТСи телефони ажратилишини назарда тутсин.


7. СКХ расмий ҳукумат қарорлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



























Время: 0.1801
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск