ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1994 й. 374-сон "Болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ота-оналардан олинадиган ҳақ миқдорлари тўғрисида"ги Қарори
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИШЛАРИ УЧУН
ОТА-ОНАЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ
МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1994 йил 1 августдан бошлаб боланинг республика давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар яслиси, болалар боғчаси ёки ясли-боғчада бўлганлиги учун бир ойга тўланадиган ҳақ миқдорини иш тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўртача 25 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Ўз тасарруфида болалар мактабгача тарбия муассасалари бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга болаларнинг уларда бўлишлари учун ота-оналарнинг ҳақ тўлашини давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар мактабгача тарбия муассасаларида қабул қилингандек тартибда белгилаш тавсия қилинсин.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўз маблағлари ҳисобидан ўзларига қарашли болалар мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг бўлиши учун ота-оналардан ҳақ ундириш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилашлари мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ҳақ ундириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов