Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.1994 й. 455-сон "Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.1994 й.

N 455



ШАҲАРДА ВА ШАҲАР АТРОФИГА

ҚАТНАЙДИГАН ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ

ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

ТАРИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органларининг аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи учун жавобгарлигини ошириш, транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва йўловчи ташиш транспорти хизматларига тарифларни асосли шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ҳокимликларига 1994 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифларини йўловчилар ташишнинг амалда шаклланаётган харажатларини қоплашни таъминлашни ва аҳоли манфаатларига риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш ҳуқуқи берилсин.


2. 1994 йил 16 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус, трамвай, троллейбус, метро) хизматларининг чекланган тарифлари бир марта юришга 30 тийин миқдорида белгилансин.

3. 1994 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳар атрофидаги йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар билан йўловчиларни ташишда шартномавий (эркин) тарифларга ўтилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда шаҳар транспорти ишида тартиб ўрнатиш, унинг бир маромда ишлашини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва даражасини ошириш, шаҳар транспортининг мавжуд паркини янгилаш учун зарур маблағларни қидириб топиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


5. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 июндаги 330-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 9, 45-модда.



















Время: 0.1975
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш